...

...

AGROBLOGER

Барча экинлар каби униб чиққан кузги буғдой майсалари учун лозим бўлган агротехник тадбирлар ўтказилади. Парвариш қилиш ишлари уни озиқлантириш (қишда ва эрта баҳорда), эрта баҳорда бароналаш, хатосига уруғ экиш, бегона ўтларга қарши химиявий усулда курашиш, қор ва ёмғир сувларини тутиб колишдан иборат.

Эрта баҳорда барча униб чиққан майдонларда бароналаш ишлари олиб барилади. Бароналаш энг муҳим агротадбир бўлиб, қиш давомида ўтиришиб қолган тупроқ юмшатилади, бегона ўтлар йўқотилади, ерлар текисланади, бу ўз навбатида ҳосилдорликни ошириш имконини беради. Шу мақсадда экинлар эрта баҳорда тупроқ етишиши биланоқ бороналанади. Бу ишни олиб боришда «зигзаг» барондан кўндалангига фойдаланилади. Аммо оғир тупроқли ерларда ротацион мотига ишлатилади. Уруғ экилгандан кейин майса чиқармаган майсалар эрта баҳорда баронланади, бу эса эндигина униб чиқаётган нимжон ўсимталарнинг ер бетини ёриб чиқишга ёрдам беради. Уруғ кузда майсаланган майдонлар баҳорда, ўсимлик туплай бошлаганда бароналанади. Бу вақтда ўсимлик илдиз олганлиги туфайли кам зарарланади.

Боронлашдан сўнг иккинчи навбатда майсалар озиқлантирилади, юмшатилган тупроқларда нам яхши, ўғит ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Шартли суғориладиган майдонларда ўғит беришдан олдин сурорилади. Баҳорда майсалар сийрак чиққан бўлса, ҳатосига қайта экилади. кайта экиш натижасида ҳам 2-3 ц хосилни қўшимча олиш мумкин. Бу вақтда дуварак навлардан фойдаланилади.

Минерал ўғитларнинг йиллик меъёри тажриба олиб борилган хўжаликда амалда қўлланилаётган минерал ўғитларни қўллаш меъёри қуйидагича бўлади. Азот 175 кг/га, фосфор 120 кг/га микдорда берилади. Фосфорли ўғитларнинг 70%изи шудгорлаш олдидан, 30% тупланиш фазасида, калийли ўғитларни бериш 100% тупроқни экишга тайёрлаш даврида, азотли ўғитлар эса бўлиб берилади: тупланиш, найчалаш ва бошоқлаш фазасида солинади.

Бундан ташқари майсаларни сув босмаслиги, моғорламаслиги учун зарур тадбирларни олиб бориш керак. Уруғлар сийрак қишлаб чиққанда эътиборсизлик туфайли қайта экилмайди.

Кишдан чиққандан кейин лалмикорликнинг текисликларда 1м2 майдонда камида 25-30 туп, текислик-тепалик зонада 30-35 туп ва тоғли минтақаларда 50-60 туп ўсимлик қолган майдонларда хатосига уруғ экилади. Бунда ер релъефига ва ўсимликлар қалинлигига қараб гектарига 25 кг дан 40 кг гача уруғ сарфланади.

Кузги буғдойларга чиримаган гўнглар берилганда ёки ўтмишдан экин буғдой арпа бўлганда. Бегона ўтлар кўпайиб кетади, шу бегона ўтларни йўқ қилиш учун албатта агротехник тадбирлар билан бир қаторда кимёвий тадбирлардан фойдаланилади.

Гербицидан бегона ўтлар жуда кўп бўлганда фойдаланиш зарур, албатта бу вақтда 70-80% бегона ўтлар кимёвий кураш натижасида нобуд бўлади. Гербицидлар таъсирида бегона ўтлар камайгандан сўнг албатта буғдой ва бошқа экинлар ҳосилдорлиги 204 ц/га ошади. Албатта гербицидлардан фойдаланиш бизнинг лалми шароитимизда камроқ олиб бориладиган агротадбирлардан бири ҳисобланади. Туплаш хазинасида 2,4-Д гуруҳига кирувчи гербицидлардан фойдаланиш самара беради.


@AGROBLOGER канали

Д. Ёрматова, Н. Шамуратов. "Донли экинларни етиштириш технологияси".

dehqon.uz


Report Page