...

...



Маккажўхори баҳорда тупроқ ҳарорати 10 о С га етганда экилади. Бундан ташқари, уни ёзда экиш ҳам мумкин. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида 15-20 мартда, Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳамда Фарғона водийсида 20-25 мартда, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 10 апрелда экилади. Умуман олганда, ҳар бир вилоят шароитида чигитни экиш бошлангунча маккажўхори экишни тамомлаш тавсия этилади. Маккажўхори кечки муддатларда экилганда, унинг ҳосили анча пасаяди.

Маккажўхори кенг қаторлаб, қатор ораси 60, 70, 90 см қилиб экилиб, унинг навига қараб ҳар 15-20 см оралиғида битта ўсимлик қолдирилади. Эртапишар нав ва дурагайлар экилганда бир гектар ерда 75-80 минг ўсимлик, ўртапишар нав ва дурагайлар экилганда эса бир гектар ерда 65-70 минг ўсимлик қолдирилиши керак.

Кечпишар навлар (Ўзбекистон тишсимон) ва дурагайлар экилганда эса бир гектар ерда 50-55 минг кўчат қолдирилиши керак. Ҳар бир гектар ерга сарф бўладиган уруғнинг миқдори унинг йириклигига ва униб чиқиш даражасига боғлиқ. Шу хусусиятларига қараб уруғнинг экиш меъёри 15-20 кг дан 25-30 кг гача бўлади. Уруғ тупроқнинг 5-8 см. чуқурлигига кўмилади.

Экинни парвариш қилиш: Маккажўхорини парвариш қилиш тупроқ қатқалоғига қарши кураш, қатор ораларига ишлов бериш, яганалаш, озиқлантириш, суғориш ва уруғлик майдонларида қўшимча чанглашдан иборат. Уруғ униб чиқиш даврида тупроқ қатқалоғини юмшатиш ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида қаторлар кўндалангига қараб енгил бороналар билан бороналанади. Ўсиш даврида маккажўхори 3 марта культивация қилинади. Ўсимликда ўртача 3-4 та барг ҳосил бўлганда, биринчи культивация қилинади, уялар атрофидаги бегона ўтлар чопиқ қилиниб йўқотилади. Биринчи культивациядан сўнг 10-15 кун ўтгач, иккинчи культивация қилинади. Бундан 15-20 кун ўтгач, учинчи марта культивация қилинади. Ўсимликларнинг бўйи 50-60 см га етганда культивация қилишни тамомлаш лозим.

Қаторларни узунасига культивация қилганда 14-15 см ҳимоя масофа қолдириш керак. Биринчи культивацияда қатор оралари 6-8 см чуқурликда, кейинги культивацияларда 10-12 см чуқурликда ишлов бериш керак.


| Youtube | Веб сайт | Telegram |

Report Page