...

...




Мазкур тавсиянома Ўсимликлар карантини илмий марказининг илмий кенгашининг 2018-йил 25-сентябрдаги йиғилишида (баённомалар) муҳокама этилиб, нашр этишга тавсия қилинган.


Тангачақанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Зарари: Марказий Осиёда олма мевахўри (олма қурти) уруғ мевали дарахтларининг, айниқса олма, қисман нок ва беҳининг асосий зараркунандасидир. Олма ва нок ҳосилининг тахминан 50 фоизига олма қурти зарар етказади (Невский). Ҳар йили олма қуртининг зарарлашидан меваларнинг тугунчалари ва ғўр меваларнинг анчагина қисми тўкилиб кетади. Олма қурти тушган мевалар кўпинча ириб кетади ва уларни сақлаб бўлмайди.

Тарихи ва тарқалиши: Олма қурти олма ўсадиган жойларнинг деярли ҳаммасида бор: у бутун Европада (шимолдан ташқари), Қрим, Кавказ, Марказий Осиё, Қозоғистон, Ғарбий Сибир, Афғонистон, Эрон, Туркия, Шимолий Африка, Шимолий Америка, Австралия ва Янги Зеландияда учрайди. Морфологияси: Тухуми одатда 1,5 мм, юмалоқ, яссиланган, оқимтир бўлади.

Вояга етган қуртнинг узунлиги 18 мм га етади; усти пушти, пасти оқ ёки сарғиш; ёш қурт оқ бўлади. Қурт танасида тукли майда оч кул ранг доғчалар бор. Қуртнинг боши ва энса усти оч қўнғир ёки қизғиш тусда бўлади.

Ғумбаги 10-12 мм узунликда, жигарранг, қорнининг 2-7-сегментларида, орқа томонида икки қатордан тикан лари кўринади. 8 - 9 сегментларда ва қорин учида бир қатордан узунроқ тиканлари бор. Ғумбак юмшоқ пилла ичида туради, бу пилланинг ўраган иплари орасида аксари қурт кемирган пўстлоқ парчалари ҳам бўлади. 

Капалагининг катталиги қанотларини ёзганда 1,5-2 см келади; олдинги қанотлари кул ранг бўлиб, асосий қисми ва учи қорамтир; олдинги қанотлари тўлқинсимон, қорамтирроқ жилвалидир; ташқи четида биттадан тўқ қўнғир кўзсимон доғи бўлади, унинг тилла тусдаги ялтироқ ҳошиялари бор. Орқа қанотлари оч қўнғир тусли. Қанотларининг ташқи чеккасида калта, қорамтир попуги бўлади. 

Биоэкологияси: Олма қурти пилла ўраб ғумбакка айланишга тайёрланган қуртлик стадиясида қишлайди. У қайси дарахт пўстлоғи остида яшаган бўлса, ўша дарахт пўстлоғи остида ва қисман хазон орасида, яқин ўртадаги иморатлар, боғ асбоб-ускуналари, яшиклар, мева омборларининг тешик-ёриқларида, дарахтлар тагидаги юза тупроқ қаватида ёки тупроқ доналари остида қишлайди. Эрта кўкламда ҳаво ҳарорати 9°С дан пасаймайдиган бўлиб қолгач, қуртлар ғумбакка айланади ва олма гуллаган вақтда ғумбакдан капалаклар чиқа бошлайди; капалаклар қоронғу тушганда асосан дарахт учига учади. Урғочиси ҳаво ҳарорати 16°С дан кам бўлмаган вақт да (Глушенков) олма, беҳи ва нок шох-шаббасининг одатда юқори қисмидаги барг ва тугунчаларига тухум қўяди. Тошкент атрофидаги кузатишларга қараганда (Корсакова),  дарахтларнинг зарарланиши юқори қисмида 48 % га, ўрта қисмида 32 % га ва пастки қисмида 20 % га тўғри келади.

Капалаги умрида бир неча ўнта (ўрта ҳисоб билан 50 та) тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртлар меванинг ичидаги эти ва уруғлари билан озиқланади. Қуртларнинг 60-80 фоизи мевага косачасидан кирса, қолган қисми меванинг ён ва пастки юзасидан киради. Қурт мева пўсти остига кириб, мева этидан камера очади ва унинг ичида бир неча вақт озиқланиб туради. Сўнгра қурт уруғ уясининг остидаги томир узели орқали уруғ камерасига ўтади; у мева сиртидан томир узелига ўтиш учун бурама канал очади. Ҳар бир қурт 2-3 та мевага зарар етказади, кечроқ (йирик меваларга) тушганда эса 70 % қурт фақат биттадан мевага зарар етказади. Зарарланган ғўр мевалар тўкилиб кетади; олма қуртининг ривожланиши олма тўкилгандан кейин тугайди. Ўсган қурт мевадан чиқиб, ғумбакка айланиш учун пастки шохларнинг асосига ёки дарахт танасига ўрмалаб боради. Олманинг қурт чиққан жойи кўпинча ириб кетади; қуртнинг олма ичига кирган тешиги эса пўкак бўлиб қолади. 

Ҳосилни йиғиб-териб олганда мева ичида қолган қуртларнинг кўпчилиги мева сақланадиган жойда ғумбакка айланиш учун мева ичидан чиқади. Марказий Осиёда олма қурти ёз бўйи уч насл беради. Иккинчи насл июнда, учинчи насл июл-августда пайдо бўлади. Биринчи ва иккинчи наслларнинг баъзи бир қуртлари пилла ўрагандан кейин диапаузага киради ва келгуси йил кўкламдагина ғумбакка айланади. Шундай қилиб, олма қур тининг баъзилари икки насл ва ҳатто бир насл беради. Тошкент атрофларида олма қуртларининг 5 фоизи июнда, 16 фоизи июлда-август бошларида, 60 фоизи август нинг тахминан ўрталарида ва 85 фоизи август охирлари да диапаузага киради. Баъзи энтомологларнинг тахминига қараганда, олма қуртининг иккита мустақил биологик ирқи: йилига бир ва икки-уч насл берадиган ирқлари шу билан бирга шимолий минтақаларда йилига бир насл берадиган ирқи бор. Ғумбаклардан капалак чиқиши ва тухум қўйиш узоққа чўзилганлигидан ёзда олма қуртининг барча стадиялари баравар учрайди, аммо ҳар қандай вақтда ҳам муайян бир стадия барибир устун бўлади ва қишгача ғумбакка айла нишга тайёрланган қуртларгина қолади, холос. Тухумнинг ривожланиши ҳароратга қараб 5-15 кун давом этади. Мева лардаги қуртлар 18-40 кун (ўрта ҳисоб билан 24 кун) яшай ди. Шу даврда қурт 5 ёшни ўтайди. Қурт меванинг уруғ камерасида тулламай, этида тулласа, махсус камера очади. Мевадан чиққан қурт 2-8 кундан кейин (ўрта ҳисоб билан тўрт кундан кейин) ғумбакка айланади; ғумбаклик стадияси кўкламда ва ёз бошларида ўрта ҳисоб билан 10 кун, июл-августда эса 8 кун давом этади. Марказий Осиёда олма қуртини паразитлар, айниқса, В.В.Яхонтовнинг кузатишларига қараганда, яйдоқчи (Epiurus sagax Htg.) қириб туради. 

Кураш чоралари. Қишлаётган олма қуртини йўқ қилиш учун эрта кўкламда дарахтларнинг танаси нобуд бўлган пўстлоқ тангачаларидан тозаланади ва чиққан ахлат дарҳол куйдирилади. Дарахтларни тозалаш учун ишлатиладиган асбоблар, тиргавичлар, мева узадиган асбоблар, нарвонлар, шунингдек саралаш бинолари ва мева сақланадиган жойлар қайноқ сув билан ёки кимёвий усулда дезинфекция қилинади. Мева сақланадиган биноларга капалаклар кирмаслиги учун деразаларга ва вентиляция тешикларига дока ёки кўзи 2,5 мм дан ошмайдиган сим тўр тутиш тавсия этилади, уларга пашша тутадиган ёпишқоқ; қоғоз осиб қўйиш мумкин. Май ўрталарида биринчи насл қуртлари мевадаи чиқиб пилла ўраш учун дарахтларнинг танасига ва пастки йўғон шохларининг асосига туша бошлаганда дарахт таналарига тутиш белбоғлари боғланади, улар мева териб олингунча дарахтларда қолдирилади ва камида 10 кунда бир марта кўздан кечириб турилади, белбоғда кириб қолган қуртлар эзиб ташланади ёки белбоғлар қайноқ сув солинган идишга ботириб олинади ва совугандан кейин яна аввалги жойига боғланади. Белбоғлар сийрак текширилган тақдирда унга кириб олган қуртларнинг бир қисми капалакка айланиб ола ди. Тошкент атрофларидаги кузатишларга қараганда қуртларнинг 93 фоизини тутиш белбоғлари билан тутиб олиб йўқ қилиш мумкин. Эски қоп ва бошқа материаллардан эни 10-15 см ли белбоғлар икки букланиб боғлаб қуйилади. Баъ зан похолдан белбоғ қилса ҳам бўлади. Белбоғ боғланадиган жойлардаги пўстлоқ тангачалари тозалаб олинади. Тутиш белбоғлари контакт дорилар билан заҳарланса, уларга тушган қуртлар ўлади. Бундай белбоғларни мавсумнинг бо шидан охиригача текширишнинг ҳожати йўқ, улар ўз-ўзидан ўлдирувчи ёки автоцид белбоғлар деб аталади. Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш институти ўз-ўзидан ўлдирувчи белбоғларни, тиофаснинг 10 фоизли сувли суспензияси ёки 30 фоизли тиофос концентратининг 2,5 фоизли суспензияси шимдирилган қоплардан тайёрлашни тавсия этади. Агротехник кураш чоралари: Дарахтнинг қуриган шохларини кесиб ташлаш зарарланган новдаларни олиб ташлаш, дарахтнинг эски пўстлоқларини тозалаш, дарахт қолдиқлари ва тушган баргларни ёқиб юбориш. Дарахт та насига тутқич белбоғлар боғлаш. Дарахтлар қатор орасини, танаси атрофларини ағдариш. Мевалар қадоқланган бостирмалар атрофи, иморатлар ва унинг ҳудудларини тоза лаш, чиқиндиларни ёқиб юбориш. 

Биологик кураш чоралари: Марказий Осиёда олма қуртига қарши биологик кураш олиб боришда боғларда барг ўровчилар ҳисобига йиртқичлик ва паразитлик қиладиган кўп табиий кушандалар аниқланган. Йиртқич ҳашаротлардан шарқ мевахўри, олма мевахўри, олхўри мевахўри ва бошқа мевахўрларнинг тухум ва қуртлари билан йиртқич қандалалар, айрим турдаги визилдоқ қўнғизлар, кокцинеллидлар, олтинкўзлар озиқланади. Тошкент вилоятида мевали дарахтларда визилдоқ қўнғизларнинг Pterostichus cardaticolla, Amara sp. турлари қайд қилинган. Хонқизи қўнғизларидан Coccinella septempunctata ва олтинкўзлардан Chrysopa carnea турлари мевали дарахтларда омма вий равишда учрайди. Паразит ҳашаротлардан мевахўр тухумларида кушанда лик қиладиган оддий (Trichogramma evanescens), сарғиш (T. sacoecia) ва эркаксиз (T. embryophagum) трихограммалар ҳамда қурт ва ғумбакларда паразитлик қилувчи ихневмонидлардан пимплалар (Pimrla turionellae ва P. melanacrias), пристоерус, лиотрифон, браконидлар – тўрттишли аско гастер, микродуслар (Microdus rufi pes, M. dumidiator) ва бошқалар муҳим аҳамият касб этади. Тўрттишли аскогастер - Ascogaster quadridentatus. Олма, олхўри ва шарқ мевахўрларининг тухум ва қуртла ри ҳисобига кушандалик қилувчи самарали паразит. Олма ва шарқ мевахўри тарқалган барча минтақаларда учрайди. Ўзбекистон шароитида аскогастер олма ва шарқ мевахўри қуртларидан майнинг биринчи ярмидан бошлаб учиб чиқа бошлаши олма ва шарқ мевахўри капалакларининг омма вий тухум қўйиш даврига тўғри келади. Бунда аскогастер жинсий етилган бўлиб, 5-6 соатдан кейин тухум қўя бошлайди. Аскогастер олма қурти капалаги тухумини излаб то пади ва унинг ичига тухум қўяди. Уруғланмаган тухумдан фақат эркак ҳашарот ривожланади (арренотокия). Урғочиси 700 донага қадар тухум қўйиши мумкин. Хўжайин қурти пил ла ўраш даврида паразит личинкаси унинг ички борлиғи би лан озиқланади. Озиқланиб бўлгач, хўжайин қурти пилласи ичида пиллага ўралиб, ғумбакка айланади. Аскогастернинг тўлиқ ривожланиши учун 30-35 кун керак. Вегетация мавсумида браконид 3-4 авлод беради. 

Қизилоёқ микродус – Microdus rufi pes. Олма, шарқ мевахўри ва бир қанча бошқа капалаклар қуртларининг кенг тарқалган паразити. Микродус диапаузадаги личинка лик фазасида олма ва шарқ мевахўри қурти пилласи ичида қишлайди. Паразит олма ва шарқ мевахўри қуртидан бир неча кун олдин, жинсий вояга етмаган ҳолда, учиб чиқади ва қўшимча углевод билан озиқланишга муҳтож бўлади. Орадан 2-4 кун ўтгач урғочи микродус олма, шафтоли ва ўрик меваси пўсти остидаги ва мағзидаги мевахўрнинг биринчи ва иккинчи ёшдаги қуртлари ичига тухум қўяди ва тўртинчи ёшдаги личинка босқичига қадар ички паразитлик (эндопаразит) қилиб, мевахўр қурти пилла ўраганидан кейин паразит личинкаси унинг ичидан чиқади ва унинг қолдиқлари билан озиқланади (эктопаразитизм). Хўжайин пилласи ичида пилла ўраб, ғумбакка айланади. Микродус хўжайини – олма ва шарқ мевахўри билан синхрон ривожланиб, зараркунанда қанча авлод берса, у ҳам шунча авлод беради. Кимёвий кураш чоралари: Сўнгги вақтда олма қуртининг ҳар бир наслини йўқ қилиш учун дарахтларга бир мартадан дори пуркаш тавсия этилади. Олма дарахти гуллагандан кейин биринчи марта дориланади; бу вақт да қуртларнинг кўпчилиги мевага косачасидан кириб олади, шунинг учун инсектициднинг гул косачасига киритишга эришмоқ керак. Олма гуллагандан кейин гул косачаси ўн кунгача очиқ туради, шу кунлар ичида дарахтларга дори пуркалади. Ундан кейин иккинчи ва учинчи наслларнинг капалаклари ёпирилиб учадиган ва тухум қўядиган даврда шимолий Ўзбекистонда июн ва июл ўрталарида дори пуркалади. Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш институти иккинчи ва учинчи марта дорилаш муддатларини аниқлаш учун метеорологик маълумотларга амал қилишни тавсия этади. Кўкламда 9°С дан ортиқ ўртача суткалик ҳарорат нинг 190°С га тенг йиғиндиси тўпланган кундан бошлаб, олма қуртининг биринчи насли ўса бошлайди, шу кундан бошлаб метеорология станцияси маълумотлари асосида ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кун сайин ҳисоблаб турилади, бу ҳарорат квадратга оширилади ва квадратлар 24000 йиғиндини ҳосил қилгунча қўшилаверади. Шу вақтда иккинчи наслнинг капалаклари уча бошлайди ва дарахтлар иккинчи марта дориланади. Яна ҳарорат квадратларининг 24000°С лик йиғиндиси ҳосил бўлгач учинчи насл капалаклари учади. Шу даврда дарахтлар учинчи марта дориланади. Ўзбекистонда қуртларнинг иккинчи насли олма гулла гандан 50 кундан кейин, учинчи насли эса 95 кундан кейин пайдо бўлади.

Олма қуртининг капалаклари бирмунча узоқ вақт учади ва биринчи наслга қарши яхши кураш олиб борилганда учинчи насл жуда кам бўлади. Марказий Осиёнинг мевазор боғлари олма қуртининг биринчи ва иккинчи наслига қарши икки мартадан дориланади. Ёш дарахтларда озгина зараркунанда бўлса, биринчи наслга қарши бир марта ва иккинчи наслга қарши икки марта (ҳаммаси бўлиб уч марта) дори пуркалади. Дори биринчи марта – олма гуллагандан кейин дастлабки ўн кун ичида пуркалади, иккинчи марта – биринчи дорилашдан 10 кун кейин, учинчи марта июн ўрталарида, тўртинчи марта – учинчи дорилашдан ўн кун кейин пуркалади. Фақат уч марта дорилангандагина иккинчи марта дори пуркалмайди.

Беҳи дарахтларига олма қуртининг биринчи насли зарар етказмайди, шунинг учун беҳидаги олма қуртлари 2 ва 3-наслида йўқ қилиб юборилади. Дори сўнги икки марта йиғим-теримга камида 20 кун қолганда пуркалади. Олма қурти мевага гул косасидан эмас, унинг бошқа қисмларидан ҳам кира олади. Модомики шундай экан, меванинг ҳамма ерига инсектицид бир хилда юқиши керак. Айни вақтда шох-шаббанинг пастки ва ўрта қисмларигина эмас, юқори қисмлари ҳам синчиклаб дориланиши шарт. Дори дарахтларнинг ёшига ва ҳосил миқдорига қараб турли миқдорда пуркалади. 25 яшар олма дарахтлари учун гектарига 2500-3600 л суюқлик сарфланади. 


| Youtube | Веб сайт | Telegram |

Report Page