...

...

AGROBLOGER

Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти соҳасида мамлакатимизда жуда катта салоҳиятга эга. Айни пайтда вилоятда етиштирилаётган гилос, узум, ўрик, шафтоли, анор, хурмо, қовун каби маҳсулотлар жаҳон бозорида тобора харидоргир бўлаётгани қувонарлидир.

Бугунги кунда Олтиариқ тумани миришкорларининг узумчиликдаги тажрибасини мамлакат миқёсида оммалаштириш, соҳага илм-фан ютуқлари, инновацион ғояларни кенг татбиқ этиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу туманда янги навлар яратиш, истиқболли, саноатбоп узум навларини маҳаллий шароитга мослаштириш, ушбу юмуш билан шуғулланаётган оилалар ва ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни тақозо этаётгани айни ҳақиқат.

Шунга кўра Фарғона вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Олтиариқ тумани адирликларида 1000 гектар ерда янги токзор яратилиб, бозорбоп узум навлари экиляпти. Сув таъминотини етарли йўлга қўйиш учун тик суғориш қудуқларини қазиш, сув ҳовузлари барпо этиш, насослар ўрнатиш, қуёш энергияси панеллари ўрнатиш ҳамда захира электр тармоғи тортиш билан боғлиқ барча харажатлар вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Янги узумзорлар 4000 оилага 20-25 сотихдан бўлиб берилиб, уларга 14 фоизли, 7 йилга 3 йиллик имтиёзли давр билан АТ «Агробанк» томонидан 30 млн. сўмгача кредит маблағлари ажратилади.

— Яқин истиқболда Олтиариқ узумини «Ўзбекистон бренди»га айлантириш учун салоҳиятимиз етарлидир, — деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. — Ишонамизки, яқин йилларда Олтиариқ узуми Европа, Араб давлатлари, Хитой, Корея каби дунёнинг йирик мамлакатлари бозорларида катта миқдорда сотилиб, улкан даромад олиш имконини беради.


Ботир Мадиёров, xs.uz

AGROBLOGER канали

Report Page