...

...

AGROBLOGER

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларининг жанубидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Республика бўйича мутлақ илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарилади ва ҳаво кечалари 10-13° илиққача, кундуз кунлари 25-28° илиққача, жанубда 30° илиққача кўтарилади. 18 февраль куни энг иссиқ кун бўлиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15° га кўп бўлади ва метеорологик кузатув даври учун шу кунларнинг мутлақ қийматларидан кўп бўлади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, об-ҳаво шароити кескин ўзгариши кутилмоқда. Жума куни Ўзбекистон ҳудудларига Россиянинг Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам антитциклон кириб келади. Республикада булутлилик кўпайиши кутилмоқда, фронт ўтишида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ҳали илиқ бўлади ва кечаси 10-15° илиқни, кундуз куни 18-23° илиқни ташкил этади.

Шанба куни антитциклон Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига киради. Республиканинг кўп қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса ёғингарчилик тўхтайди. Ҳаво ҳарорати пасаяди, кечаси ва кундузи 8-13° илиқ атрофида бўлади, ҳарорат шу куннинг меъёрий қийматларига яқинлашади.

18-19 февраль кунларида босим ўзгаришида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15-18 февралда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.


@AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page