...

...

AGROBLOGER

Бор (B) ўсимликларга хаётининг барча даврларида зарурдир. Тупроқда борнинг етишмаслиги ўсишининг тўхташига, ўсимликларнинг касалланишига, ҳосилнинг камайишига ва сифатини ёмонлашувига олиб келади.

Бор етишмаганда лавлаги «ўзак чириши» касаллигига учрайди. Натижада илдизи ғовак бўлиб қолади, баъзан эса бутунлай чириб кетади, зиғир бактериоз, картошка эса парша касаллигига учрайди. Борли ўғитлар солинганда бундай касалликлар батамом йўқолади.

Бор ўсимликлардаги углевод ва оқсил алмашинувига ҳамда бошқа қатор биокимёвий жараёнларга таъсир кўрсатади. Бор етишмаганда баргларда шакар ва крахмал тўпланади, уларнинг бошқа органларига оқиб ўтиши бузилади. Натижада фотосинтез жараёни секинлашади, илдиз тизимининг углеводлар билан таъминланиши камаяди ва унинг ривожланиши ёмонлашади, дуккакли ўсимликлар илдизларида туганакларнинг ривожланиши бузилади ва туганак бактерияларни азотофикацияловчи қобилияти сусаяди.

Бор репродуктив органларнинг ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Бор етишмаганда гуллар миқдори камаяди, уларнинг уруғланиши бузилади, тугунчалари тўкилиб кетади ва ҳосили камаяди. Борли ўғитлар солиш себарга, беда, зиғир, сабзавот экинлари уруғи ҳосилини анчагина оширади.

Тупроқларнинг ҳар хил типларида борнинг умумий миқдори 1 кг тупроқда 2 дан 50-80 мг гача бўлади. Борнинг ўзлаштириладиган (сувда эрийдиган) бирикмалари, одатда, унинг умумий миқдорининг 3-1% ни ташкил этади.

1-расм. Қулупнайда бор етишмаслиги белгилари


AGROBLOGER канали

С.А. Азимбоев (2006). Деҳқончилик, тупроқшунослик ва агрокимё асослари.

dehqon.uz

Report Page