...

...

AGROBLOGER

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони жанубий Урал ҳудудларидан кириб келган нам ва совуқ антициклон белгилайди. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади. Тоғларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин.

 “Ўзгидромет” хабарига кўра, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон ва Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқдан ошмайди.

Ҳафта ўртасигача совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуққача, республиканинг шимолида 8-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кучсиз шамолли қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Тунги совуқлар заифлаша бошлайди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

14 февралдан 18 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page