...

...

FERMER

Бугунги кунда тупроқ унумдорлигини ошириш тўғрисида узундан-узоқ мунозара, мулоҳаза юритишдан кўра амалий ишга ўтиш зарурати туғилди. Аввало, суғориладиган майдонларда тупроқ таркиби қай даражада ўзгарганлигига тўхталиб ўтсак. Ер, айниқса, унинг ҳайдалма қатлами зичланиб қолган.

Солиштирма оғирлиги меъёрдан 50 фоизга ошган. Тупроқнинг бу қадар зичланиб кетишига сабаб унда (гумус) чириндининг ҳаддан ташқари камлигидир. Шу ўринда жаҳон қишлоқ хўжалиги маълумотларига кўз югуртирсак. 

Масалан, Германия, Голландия, Данияда тупроқ таркибидаги (гумус) чиринди миқдори 4-4,6 фоизни, Россияда 3,6 фоизни, Украинада 3,2 фоизни, Белоруссияда 2,4 фоизни ташкил этгани ҳолда, республикамизда бу кўрсаткич ўртача 0.62-0,75 фоизни ташкил этиб турибди.

Республикамизнинг кўпчилик вилоятлари тупроғи таркибидаги чиринди миқдори сўнгги 25-30 йил давомида кўпайиш ўрнига, аксинча, 0,35 фоизга камайган. 

Тупроғимизнинг сифат даражасини тиклаш учун қанча вақт керак бўлади? Тасаввур қилинг: ҳар гектар ерга ҳар уч йилда 30 тоннадан маҳаллий ўғит солиб борилса, тупроқ таркибидаги чиринди миқдори ўн йилда 0,1 фоизга кўпаяди.

Бундан чиқадиган хулоса шуки, тупроқ таркибидаги чириндини кўпайтириш учун ерга доимий равишда маҳаллий ўғит бериш керак. Келинг, бу борада хориж деҳқончилигидан намуна олайлик. Францияда гектарига 23, Англияда 26, Олмонияда 26,5 тоннадан органик ўғит берилаётган бўлса, жаҳон деҳқончилигида намуна қилиб кўрсатилаётган Голландияда йилига ҳар гектар ерга 76-78 тоннадан чириган гўнг солинмоқда.

Бизда режадаги 18,5 тонна ўрнига 3 дан 5 тоннагача маҳаллий ўғит берилмоқда.


FERMER канали

Report Page