...

...

AGROBLOGER

Сўнгги бир неча йил ичида юз бераётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар барчага маълум. Зеро, экстремал об-ҳаво ҳодисалари тез-тез содир бўлмоқда, узоқ муддатли қурғоқчилик, сув тошқини, паст ҳарорат кабилар шулар жумласидандир. Совуқ ҳаво меваларнинг ривожланиш жараёнини секинлаштиради баъзи ҳолларда эса уларнинг нобуд бўлишига олиб келади.

Gautier Semences генетиклари айнан паст ҳароратни ҳисобга олган ҳолда қовоқча (кабачок)нинг Centauro F1 деб номланган янги навини яратишди, деб ёзмоқда АgrоХХI hortidaily.com сайти материалларига асосланиб. Маълум бўлишича, мазкур нав сўнгги бир неча йил ичида ушбу сабзавотни етиштириш жараёнини қийинлаштирган асосий касалликлар, жумладан, унсимон-шудринг касаллигига ҳам чидамлидир.

Gautier компаниясининг савдо менежери Бруно Вакирка ушбу навнинг баъзи хусусиятларини қайд этди:

“Янги нав яхши униб чиқади, тугунаклараро қисми қисқа. Турли паст ҳароратларда ҳам юқори маҳсулдорликни намоён этади. Бундан ташқари, унсимон-шудринг касаллигига чидамлилиги уни қишда етиштиришнинг яна бир ижобий омилидир, чунки, ўсимлик соғломлигича қолади ва юқори ҳосилдорликни сақлаган ҳолда вегетация даврини узайтира олади. Меваларнинг узунлиги ҳамда диаметри ўртасидаги нисбатни ҳам қайд этиш жоиз. Ушбу жиҳат сабзавотларни қутиларга бемалол жойлаштириш имконини беради ва бу транспортировка вақтида тез бузиладиган маҳсулот учун муҳим аҳамиятга эгадир».


EastFruit

AGROBLOGER канали



Report Page