...

...


   Помидорда касалликни бодринг мозаикаси вируси (Cucumis virus 1) қўзғатади. Криптограммаси R/1; 1,3/19 + 1,1/19 + 0,8/19; S/S; S/Ap. Бу мозаика дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида ҳам учрайди ва айниқса иссиқхоналарда кенг тарқалган. Помидордан ташқари юзлаб ўсимлик турларини зарарлайди. Вируснинг ҳар хил штаммлари мавжуд бўлиб, касаллик белгилари помидор қайси штамм билан зарарланишига боғлиқ. Касал ўсимликларнинг бўйи ва поя бўғин ораларининг узунлиги камаяди, барглар ингичкалашиб, баъзилари деярли ип шаклига киради .

 Илгари баргларнинг ипсимонлигини тамаки мозаикаси вируси қўзғатади, деб ҳисоблашган. Касаллик таъсиридан мевалар ўсмай қолади, хунук шакл олади. Вирус ўсимлик қолдиқларида сақланмайди, пайванд қилганда ҳам касал помидордан соғломига (тамаки мозаикаси вируси билан солиштирганда) қийинчилик билан ўтади. Одатда у зарарланган шафтоли яшил шираси (Myzus persicae) билан ўтади; вирус баъзи бошқа шира турлари билан ҳам ўтиши шубҳа қилинади. Касаллик дала ичида ҳам шира ёрдамида тарқалади. Бодринг мозаикаси эрта бошланса, ҳосил далаларда 10-15%, иссиқхоналарда 50 фоизгача пасайиши мумкин. Касалликка чидамли навлар мавжуд эмас.


| Youtube | Веб сайт | Telegram |

Report Page