...

...

FERMER

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилик базасини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.


Қуйидагилар:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда истеъмол ҳамда уруғлик картошка етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юқори авлодли уруғлик картошкани жойлаштириш ҳамда етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;
  • уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашган агрокластерлар рўйхати тасдиқланади.

Агрокластерларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • ўзларига бириктирилган ер майдонларида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва сув шароитларидан келиб чиқиб, картошканинг юқори авлодли сертификатланган уруғлари экилишини;
  • агротехник тадбирларга риоя қилган ҳолда уруғлик картошка етиштирилишини назоратга олиш ҳамда белгиланган тартибда апробациядан ўтказиб, уруғликларни нав ва авлодлари бўйича алоҳида жамғарилишини таъминлаш;
  • етиштирилган уруғлик картошкани кейинги мавсумда фермер хўжаликларига етказиб бериш учун махсус сақлаш омборларини ташкил этиш;

фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий, такрорий майдонларига экиш учун сертификатланган уруғлик картошкани шартнома асосида етказиб берилишини таъминлаш;

уруғлик картошкани етиштириш, парваришлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда янги инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича маҳаллий ва хорижий илмий тадқиқот институтлари олимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги муассислигида агрокластерлар фаолиятига кўмаклашиш ҳамда ҳудудларда картошка етиштирувчи хўжаликларни юқори сифатли уруғлик картошка билан таъминлашга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги юқори авлодли уруғлик картошкани импорт қилиш учун агрокластерларни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млрд сўм миқдорида маблағларни тегишли тижорат банкларининг буюртмаларига асосан 2024 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштиради.


Шундай тартиб жорий этиладики:

ҳудудлардаги мувофиқлик сертификати мавжуд юқори авлодли супер элита ва элита уруғлик картошкани етиштирувчи агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2025 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқлар ставкалари 50 фоизга камайтирилади;

илмий-тадқиқот муассасалари томонидан чет давлатлардан картошканинг республика тупроқ-иқлим шароитида мос навларини яратиш ҳамда интродукция қилиш мақсадида келтириладиган янги навларни карантин рухсатномаси тўловларидан озод этилади;

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан картошка етиштирувчи субъектлар томонидан етиштирилган юқори авлодли (оригинал ва элита) уруғлик картошкани мувофиқлик сертификати асосида ҳар бир килограммига таннархи 25 фоизи миқдорида, бироқ, 2000 сўмдан ошмаган ҳолда субсидия маблағлари ажратилади.


kun.uz

FERMER канали


Report Page