...

...

AGROBLOGER

Бу карам тури юқори тезпишарлиги билан ажралиб туради.

Пекин карами учта: баргли, ярим бошли ва бошли шаклларда келтирилади. Ярим бошли шакли кенгроқ тарқалган, у товар маҳсулотни етиштириш муддатига кўра уруғ униб чиқгандан сўнг 25-60 кун ўтгач беради.

Ўзбекистонда Япония “Саката” компонияси селекциясининг ва Россиянинг Хибинская навлари туманлаштирилган.

Пекин карамини етиштиришнинг сири шундаки, буни бошқа оқ бош карамларга ўхшаб ўртаги муддатда экиб бўлмайди. Акс ҳолда, гулшохларини чиқариб юборади ва бош ўрамайди. Гул шохларини чиқариб юбормаслиги учун эрта баҳорда ёки ёз охирида экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ёзнинг иккинчи ярми ёки охирида экиш учун вақт белгилашда, экилаётган навнинг пишиш муддатига қаралади. Шунинг учун ёз охиридаги экиш муддати ҳосилни йиғиб олингунига қадар 50-60 кунни, кечпишар навларда 60-80 кунни ташкил этиши керак.

Пекин карами юқори унумдор тупроқларни ёқтиради. У совуқбардош ўсимлик. Уруғ униб чиқгунча тупроқ ҳарорати 21-23°С даржада сақланади. Уруғ униб чиқгандан сўнг ҳаво ҳарорати: кундузи – 16°С, кечаси – 14°С. Кейинчалик 6-7 барг пайдо бўлгунча кундузи – 20-23°С ва кечаси – 16-18°С ва барг банди ҳосил бўлаётган даврида кундузи 17-22°С, кечаси – 15-16°С. Ҳароратни кўртарилиши вирус касалликларини пайдо бўлишига шароит яратади.

Пекин карами учун тупроқнинг мақбул намлиги – 80-85% НВ, ҳавоники эса – 75-80%.

Қатор оралари 40-50 см, кўчатлар ораси 20 см. Навларига қараб қатор оралари 50-60 см, кўчатлар ораси 30-40 см гача. Уруғ экиш чуқурлиги 0,5-1 см.

Кўчатлар очиқ ерга экилишидан 3-4 кун олдин суғориш тўхтатилади. Экишга чиқаришга 0,5 соат қолганида, сув берилади.

Қишки ойнаванд ёки иситиладиган плёнкали иссиқхоналарда пекин карами қишки – баҳорги бодринг ва помидор экинларига фақат зичловчи экин сифатида ҳамда қўшимча майдонларда (яшикларда, коридор ва йўлакларда) етиштирилади. Пекин карами зичловчи экин сифатида асосий экин кўчатини ўтказишдан 2-3 кун олдин экилади.

Уруғлар 4-6 қаторли ленталардаги тайёр эгатларнинг ён томонига экилади. Лентадаги эгатчалар орасидаги масофа 5 см, уруғни экиш меъёри 5-6 г/м2.

Иситилмайдиган (қуёшдан иситиладиган) плёнкали иссиқхоналарда баргли пекин карамини асосий экин сифатида биринчи айланишда, иссиқсевар экинларни кузги кўчати ҳали экилмасдан етиштирилади. Уни зичловчи экин сифатида ҳам етиштириш мумкин. Республикамизни марказий минтақасида пекин карамини бу иншоотларга биринчи айланишда феврални биринчи декадасида экилади.

Пекин карами барглари моғорлаб кетмаслиги учун эҳтиётлик билан суғорилади. Кам, аммо тўйинтириб суғорилади, ортиқча намлик йўқотилади. Пекин карами бир – икки марта таркиби биологик азот бўлган Бактомин ўғити билан озиқлантирилади.

Пекин карамини уруғлари тез униб чиқади, шу боис уни ҳам ивитиб ҳам қуруқ холда экадилар. Ҳимояланган ерларда уни ҳосили уруғ униб чиққандан сўнг 23-25 кун ўтгач йиғитришга тайёр бўлади.

Пекин карами эрталаб, бир марта терилиб олинади. Ўсимликларни илдизи билан юлиб олинади ва уларни илдизини пастга қаратиб, ёнбошлатиб қўйилган яшикларга жойланади. Йиғиштирилётганда баргларига лой теккизмаслик жуда муҳим. Мустақил етиштирилган пекин карамини ҳосилдорлиги 3-5 кг/м2.


AGROBLOGER канали

dehqon.uz

Report Page