...

...

AGROBLOGER

Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси негизида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали негизида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.

Бундан ташқари, қуйидагилар ДУК шаклида қайта ташкил этилган ҳолда Миллий марказ тизимига ўтказилади:

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти;

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» МЧЖ. 

Ҳужжат билан Миллий марказнинг ташкилий тузилмаси, унинг бошқарув аппарати тузилмаси, шунингдек ҳудудий агрохизматлар марказлари намунавий тузилмаси тасдиқланди.

Миллий марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ташкил этиладиган ҳудудий агрохизматлар марказлари жойлашув манзиллари рўйхати ишлаб чиқилди.

Миллий марказнинг қўшимча 11 нафар ҳамда ҳудудий агрохизматлар марказларининг қўшимча 119 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади.

Фан ва таълимнинг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида тажриба-синов тариқасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишли таълим йўналиши бўйича илмий-тадқиқот институтлари директорларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ҳисобланади.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page