...

...

@Jizzax

Ҳурматли жамоатчилик вакиллари!


Бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман.  


Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис бугун Давлатимиз Раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар.


Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!


Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилади, дейилади Халқ таълими вазирининг муносабатида.


Report Page