...

...

AGROBLOGER

Ҳиндистондаги Мадхья-Прадеш штатининг Жабалпур шаҳрида яшовчи фермер ҳар бир меваси тахминан 21 000 рупий (тахминан 281 доллар)лик ноёб навли манго дарахтларини қўриқлаш учун уч нафар қоровул ва тўққизта ит ёллади. Бу хусусда GreenPost хабар бермоқда.

Ушбу ўсимликлар Таiyo No Tamago дарахтларига ўхшайди. Бу мангонинг япон нави бўлиб, жаҳондаги энг қиммат мевалардан бири ҳисобланади ва назорат остида ўстирилади. Фермада мангони ўғирлашга уринишлар ҳам бўлиб улгурди.

Санкалп Сингх Парихарнинг айтишича, унинг Чаргаван-роуддаги 12 акрлик фермасида 1100 туп манго дарахти бор ва уларнинг 50 тупи Таiyo No Tamagoга ўхшаш турдандир. Ушбу манго антиоксидантлар, фолий кислотаси ва бета-каротинга ниҳоятда бой.

Ҳозир ушбу 50 туп дарахтда уч-тўртта мева бор. “Дарахтларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биз уч нафар қоровул ва тўққизта итни, жумладан, олтита немис овчаркасини жалб қилдик», дейди Парихар.

Тахминан беш йил аввал Парихар Ченнайдан ўзига нотаниш олти хил мангонинг 100 туп кўчатини олиб келган эди. Шундан 52 туп дарахт кўкарди.

«Ниятим – бу ноёб навнинг меваларини сотиш эмас, балки боғ яратишда фойдаланишдир», дейди боғбон ўз режалари ҳақида сўзлар экан.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page