*/

*/

Source

1.B. ЎЗБЕКЛАР.. davomi:-boshini o'qish uchun oldingi sahifalarga qarang..

Абдураззок Самаркандий Амир Темурнинг 1390 йили Мўғулистонга килган ҳарбий юришига тўхталиб, уша Анқо тўранинг тақдири ҳақида бундай ёзади: «Ўша йили соҳибкирон Туғлуқ Темирхон давлатига юриш қилди. Йўлда асирлар унга Анқо тўранинг Мўғ-ули еларида қочиб, ўзбек даштида (дар саҳройи ўзбек) яшириниб юрганини айтиб бердилар».

Хондамир 1389-91 йиллар воқеалари ҳақида гапирганда, Тўхтамишнинг аскарларини ўзбек сипоҳи деб атайди. Мўйнуддин Натанзий «Искандер аноними» номи билан машҳур бўлган тарихий асарида (1414 йили ёзиб тамомлаган) бир вақтлар йирик Олтин Ўрда амири манғит Идикубий ва Темур Қутлуғхон (1395-1401) ихтиёрида 1399 йили Тўхтамишга карши курашган Олтин Ўрда аскарлари ўзбеклар эди.

Яна шуни ҳам айтиш керакки, Абдураззоқ Самарқандий ўша Индиқубийни, унинг акаси Исабекни, шунингдек, Оқ Ўрда хонлари Шодибек (1401-1407), Пўлотхон (1407-1410), Улуғбек Муҳаммадхонни (1419-1420, 1427-1433) «Дашти қипчоқ Ўзбек вилоятининг подшоҳлари» деб тилга олади. Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Кўкча денгизи (Балхаш кўли)дан то Ўролиб оқар (Урал) дарёсигача бўлган ерларни «Ўзбекистон» деб атайди.

Бир гуруҳ олимларнинг (Н. А. Аристов, А. Ю. Якубовский, П. П. Иванов, М. А. Чапличка, Хильда Ҳукэм) фикрича, ўзбек этнонимининг келиб чиқиши машҳур Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312-1340) номи билан боғлиқ. Бошқача сўз билан айтганда, ўзбеклар ўз номини ўша Ўзбекхон номидан олган дейди.

В. В. Григорьев бўлса бўлак бирон бир аниқ фикр айтмайди, лекин бу мулоҳазани инкор этади.

А, А. Семёновнинг сўзларига қараганда, «Ўзбек» этноними Оқ Ўрда ҳудудида пайдо бўлган, чунки ўша заминда кўчиб юрган турк-мўғул қабилалари XIV-XV асрларда ўтган Эрон ва Ўрта Осиё тарихчилари тарафидан шу ном билан аталганлигига далил келтиради.

«Ўзбек» номи биз буни юқорида келтирган мисоллардан ҳам кўрдик, нафақат Оқ-Ўрдалик кўчманчиларга, балки Олтин-Ўрдалик турк-мўғул қабилаларига ҳам татбиқ этилган.

Шу муносабат билан яна манбаларга мурожаат қилайлик. Шарафиддин Али Яздий ҳижрий -688 (мелодий -1289) йил билан боғлиқ бир воқеани ҳикоя қилади. Бунга кўра, ўша йили ўзбек қўшини (лашкари ўзбек) Олтин Ўрда ўғлонларидан Тўхтой билан Бухай бошчилигида Табризга тобеъ бўлган Абҳар вилоятига бостириб кирган. Бу воқеа Олтин Ўрдада Тўла Буқо(1287-1290), Эронда Эльхон Арғунхон (1284-1291) Ҳукмронлик қилган йиллари кечган.

Мисоллар келтирамиз...

Ҳижрий -728 йилнинг муҳаррам (мелодий-1327 йилнинг ноябрь, декабрь) ойида Элхон Сайид (1317-1335) амир Чўпон устидан ғолиб келгандан кейин дам олиш учун Бағдод сари йўл олди. «Лекин йўлда ўзбеклар (Ўзбекиён) Дарбанддан ўтиб Озарбайжонга келишаётганини эшитиб, тўхтовсиз юриб Қорабоғ тарафга қайтди».

Мирзо Улуғбекнинг «Тарихи арбаъ улус» китобида диққатга сазовор мана бу маълумотларни учратамиз: -«Тўхтойхон (1290-1312 йиллари Олтин Ўрда хони)нинг подшоҳлиги поёнига етгач, ўзбек улусининг ҳукмронлиги ҳазрати олийлари Султон Муҳаммад Ўзбекхоннинг қўлига топиширилди», деб ёзади Мирзо Улуғбек.

Фикрласак: -Тўхтойхондан олдин ҳам эл, маҳаллий халқ ўзбеклар деб аталарди, яъни, ўзбекларнинг подшоси Ўрусхон эди(1361-1375 йиллари Оқ ўрда хони) пайтида ҳам, унинг ўғли Тўла Буқо(1287-1290) пайтида ҳам, халқ(улус) Ўзбеклар, халқни ҳимоя қилиб турган қўшин (сипоҳи Ўзбек) ўзбек лашкари деб юритилган.

«Ўзбек» этноними Ўзбекхондан анча аввал пайдо бўлган ва Оқ Ўрда халқигина эмас, балки Олтин Ўрдада кўчиб юрган туркийлар мўғ-ули қабилалари ҳам шу ном билан юритилган. Аммо эътироф этадиган бўлсак Ўзбекхон ҳалқ учун беқиёс ислохотлар ўтказган, уруғлар ўртасида низоларни тўхтатиб мусулмон туғи остида бирлаштирган, шу билан бирга Ўзбекхон қўли остига бирлаштирилган бошқа уруғлар ҳам ўзбек улуси билан қўшилиб Ўзбеклар деб аталган.

Амир Темур авлодлари бўлмиш Темурзодалар даврига келиб уларнинг ноҳолис сиёсати туфайли хал орасида парокандалик ҳукм сура бошлаган бўлсада XVI аср бошида Муҳаммад Шайбонихон (1451-5110) бошчилигида (Мовароуннахр) ва Хуросондаги туркийлар, ўрта осиёда яшовчи уруғлар бирлашиб ЎЗБЕК ХАЛҚИ сифатида қудратини тиклаб олди, эътиборлиси шуки бу даврдаги Ўзбек давлатчилиги даврида диний эътиқодларлар, ислом тўғри йўлга қайтди, бошланган мазҳабий тортишувлар тугутилди, қисқа даврда ҳукмронлик қилган бўлсада Муҳаммад Шайбонийнинг ислоҳотлари туфайли, халқнинг ихтисоди яхшиланди, мафкуравий парокандаликдан омон қолди, Ўзбек давлатининг нуфуз ортди. ..

шоир айтганидай,

Бир калима ҳурматидин лек ислом оти бор,
Бир сари азм айла, жойи номусулмондур бу мулк,

Дур аҳду танг чашм-у бесар-у яъжуж вазъ,
Мухталиф мазҳаб гуруҳи Ўзбакистондур бу мулк.

Ҳозирги СНГ давлатлари ҳудудидаги жойларнинг номлари атамасининг ўзбек тилида маъноли жаранглаши, ота бобо ўтмиш-аждодлар ва уш бу ҳудудларда яшаган барча халқларнинг ўзбек тилида мулоқот қилганларини асосли деб ҳисоблаймиз..

davomi bor..

Report Page