##

##



Жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.Холхўжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Турманов, ҚР Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари А.Шамуратов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев ва туман ҳокимлари билан биргаликда ташриф объектларига ёндош маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолияти ва намунали хонадонларни ўрганиб чиқди.

Жумладан, Амударё туманидаги “Қипчоқ” МФЙ, шунингдек, “Беш том” маҳалласидаги "Ўрта қалъа чорвадори" МЧЖдаги паррандачилик комплексига, Беруний туманидаги “Жайхун” МФЙ, “Тўқимачи” МФЙ, “Амир-Темур” МФЙ, шунингдек, “Бўстон” маҳалласидаги иссиқхонада кўчат етиштириш билан шуғулланаётган хонадонга, Хўжайли туманидаги “Саришунгул” маҳалласидаги ижтимоий шаҳарчасига, Кегейли туманидаги “Бахтли” МФЙ, шунингдек, “Халқабад” маҳалласидаги Андижон вилояти штабига ҳамда Тахтакўпир туманидаги “Белтау” маҳалласидаги намунали хонадонга ташриф буюрди.


Report Page