...

...

FERMER

ҚЎЙ ГЎНГИ

Қўй гўнглари деярли кўпгина ҳовлиларда йиғилиб қолади, лекин уни экинларни ўғитлашда айрим ҳолларда хатоликка йўл қўйилади. Сабаби, ушбу турдаги ўғитларни қўллашда эҳтиёткорлик қилинмаса, ўсимликлар илдизини куйдириб қўйиши мумкин.

Қўй гўнги таркибида шундай бактериялар мавжудки, улар ўғит таркибидаги Азотни бошқа бирикмаларга, яъни Аммиак ва Метан газларига айлантиради. Шунинг таъсирида 1 кг гўнг 0,62 кв.м гача газлар чиқаради. Унинг асосий қисми эса, Метандир.

Айнан Метан гази кўпинча экинларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Шунинг учун ҳам қўй гўнгини компост ёки чиритилган ҳолида ишлатилиши керак.

Унинг таркиби қуйидагича: сув - 65%, органик моддалар - 31,8%, азот - 0,83%, калий - 0,67%, кальций - 0,33%, фосфор - 0,23%.

Компост тайёрлашда органик ўғитлардан унга қуриган ва майдаланган маккажўхори, помидор, шоли ва буғдой қолдиқлари қўшилиши мумкин. Янги қўй гўнгини кузда ерга солинганда тупроқ билан кўмилиши керак.


ТОВУҚ ГЎНГИ

Жуда кучли ва тез таъсир қилувчи озуқа ҳисобланади. Унинг таркибида 0,5-1,8% фосфор ва азот, 0,6-1% калий ва 1,2-4% кальций мавжуд.

Уни исталган турдаги тупроқда ва исталган ўсимлик турига органик озуқа сифатида қўллаш мумкин. Аммо унда озуқа моддаларнинг юқори даражадаги концентрацияси бўлгани учун уни сувда эритиб, кейин ишлатиш маъқул. Акс ҳолда ўсимликлар куйиб қолишлари мумкин.

Бундай эритма тайёрлаш учун идиш 3 дан 1 қисмигача товуқ гўнги билан тўлдирилади ва қолган қисмига сув қуйилиб, яхшилаб аралаштирилади. Бундан 2-3 соат ўтгандан сўнг, ҳосил бўлган эритмани сузиб олинади ва унинг 1 литрига 3-4л сув қўшилиб, ўсимликлар орасидаги қаторларга ҳар 1 кв.м. учун 8-10 кг ҳисобидан қуйилади.

Шундан сўнг ўсимликларни суғориш товуқ гўнги эритмасининг тупроққа аралашиб кетишига ва озуқа бўлишига ёрдам беради. Товуқ гўнгини қуритиб, сўнгра майдалаб қўйилса, узоқ муддат сақлаб қўилиши мумкин.


FERMER канали

Манба: @agrobloger


Report Page