...

...

AGROBLOGER

Интенсив боғ ёки токзорлар — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар — бир йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади.

Вазирлар Маҳкамаси оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги, Иқтисодиёт ва саноат, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Марказий банк ва тижорат банкларининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш хамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари агентликларга ҳамда Жамғармага интенсив боғ, токзорлар барпо этиш ва иссиқхоналар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари 10 йилгача муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратилишини таъминлайди. 

Ҳужжатда белгиланишича:

а) интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари агентликлар ва Жамғарма томонидан, шунингдек, агентликлар билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

б) интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар тижорат банклари, лизинг компаниялари, Жамғарма ҳамда бошка ташкилотлар томонидан аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида берилади;

в) интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналарни қуриш ишлари қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:

тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш дастурлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ-З777-сон қарори асосида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ажратиладиган кредитлар;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари; 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

г) интенсив боғ ёки токзорлар — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар — бир йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади;

д) тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун — бир йиллик имтиёзли давр билан етти йилгача муддатга кредит ажратиши мумкин, “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобига ажратиладиган кредитлар бундан мустасно.


kun.uz

@AGROBLOGER

Report Page