...

...

AGROBLOGER

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи Р.Б. ўзининг 19 сотих майдондаги иссиқхонасида табиий газдан фойдаланиш учун тегишли рухсатнома олмасдан, иссиқхонаси ёнида жойлашган Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази автодроми ҳудудидан ўтувчи 500 диаметрли табиий газ қувурига яширин равишда уланиб олган. Натижада давлатга қарийб 362,5 миллион сўмлик зарар етказган.

Шунингдек, Р.Б.нинг қинғирлиги айрим фуқароларга ҳам қўл келган. Унинг ўғринча газ қувурига уланган ҳолда ўз иссиқхоналарини иситган шахслар – М.С. 324 миллион сўм, А.Ж. 591 миллион сўм, В.Д. 553 миллион сўм ҳамда Б.И. 763 миллион сўм — жами 2,5 миллиард сўмдан зиёд миқдорда давлатга зарар етказган.

Шунингдек, Пастдарғом туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.Л. 1,4 гектарлик майдондаги иссиқхонасида табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилиб келганлиги аниқланди. Яъни у маҳаллий аҳолига газ етказиб берувчи 159 диаметрли ўрта босимли газ қувурига 50 диаметрли газ қувурини ер остидан улаб олган. Натижада давлат манфаатларига 2,4 миллиард сўмдан зиёд миқдорда зарар етказган.

Ҳозирда қайд этилган ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қаршида газ тармоғига ноқонуний уланган ғишт заводи бюджетга салкам 400 миллион сўм зарар етказгани ҳақида хабар берилган эди.


daryo.uz

@AGROBLOGER

Report Page