...

...

@Jizzax

Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 28 январь куни, соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра халойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган.

«Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқдан устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг волерига отиб юборишга эришди», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Шунингдек, «Йиртқичлар» бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишган ва айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

Бола волердан олиб чиқилган ҳамда ҳайвонот боғининг ҳамшираси томонидан кўрикдан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмади.

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.

Report Page