...
sangzor.uz // M.Muhammad«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Фото: Sangzor.Uz
Унга кўра, 29 январь куни Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик тўхтайди. Фақат республиканинг жанубий ва марказий туманларида кечаси ва эрталаб об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, 30 январь куни қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ атрофида бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 28–31 январда республиканинг тоғли ҳудудалрида қор кўчиш хавфи бор.