...

...

AGROBLOGER

Юртимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижда ҳамиша талаб юқори.

Шу боис, тадбиркор ва фермерларимиз вирусдан ҳоли маҳсулотларни етиштириш ва экспорт қилишга ҳаракат қилмоқда.

Бу борада иссиқхоналарнинг фитосанитар ҳолати, етиштирилган маҳсулотларнинг намуналари ҳудудий Ўсимликлар карантини инспекциясида текширилмоқда. 

– Бугун Янгиҳаёт туманидаги иссиқхонларда етиштирилаётган помидор, бодринг, бақлажон ва булғор қалампири кўчатларининг фитосанитар ҳолати ўрганилди, – дейди Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Сергели тумани инспектори Жаҳонгир Нарзиев. – Шунингдек, “Солануз” корхонасига тегишли омборхоналарда сақланаётган, сотишга мўлжалланган 2 минг 350 тонна картошка, 200 тонна маккажўхори дони, 42 тонна ерёнғоқ ва 491 тонна буғдой кепаги бирламчи кўрикдан ўтказилди. Бу маҳсулотларда карантин организмлари ва бошқа зараркунандалар учрамаса, ички фитосанитар сертификати расмийлаштирилади. Сергели туманида ҳам иссиқхоналар назорат қилинмоқда. 

Қайд этиш керакки, Сергели туманининг умумий ер майдони 5 минг 600 гектар бўлиб, шундан 2 минг 800 гектари яшил майдондан иборат. Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида 25 минг 500 дона турли хил мевали ва манзарли дарахт мавжуд бўлиб, шундан 58 та дарахт турли хил сабабларга кўра қуриб қолган. Тегишли ташкилотлар хулосасига асосан кесиб ташланган. 

Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Сергели тумани инспектори 2020 йил давомида дала назорати бўйича 183 далолатнома расмийлаштирган. Туман инспектори 1 минг 600 гектар яшил майдонларда парвариш қилинаётган мавсумий гуллар, мевали ва манзарали дарахтларда карантин назорати ўтказган. 

“Зарпечак”, “Арча унсимон қурти” каби бегона ўтлар маълум ерларда учрайди. Ушбу зараркунанда ва бегона ўтларнинг туман ҳудудида кўпайиши, тарқалиши ҳамда гул, мевали ва манзарали дарахтларга зарар етказмаслиги учун кимёвий қарши кураш ва агротехник кураш чоралари борасида тавсиялар берилмоқда.

Айни вақтда Сергели туманида фирмаларга қарашли 37 омборхона мавжуд. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тегишли еттита тегирмон бор. Улар Қозоғистондан буғдой олиб келиб, ўзларига қарашли тегирмонда қайта ишлаб, Афғонистон давлатига экспорт қилиш билан шуғулланмоқда.

Карантин остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари карантин остидаги юклар сақланадиган омборхоналарда омбор зараркунандаларини кўпайишига ва тарқалишига йўл қўймаслик чорасини кўрмоқда.

Ўсимликлар карантини инспекторлари ҳудудларда ҳар йили камида бир марта зарарсизлантириш (фумигация) ишларини амалга ошириб келмоқда.


@AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page