*/

*/

Source

ҚОТИЛ РАССОМ ВЕРЕШАГИН

Василий Васильевич Верешагин 1842 йилда Россияда туғилган. Дастлаб Петербург бадиий Академиясида, кейинчалик Парижда таҳсил олган рус демократ рассоми. Рус подшоси қўшинларининг Ўрта Осиёга юришларида қатнашган, пропоршик унвонига эга бўлган рассом айниқса. Уруш манзараларини тасвирловчи асарлари билан катта муваффақиятлар қозонган. Шўро ҳукумати даврида Верешагиннинг “Лочин кўтарган бой овчи қирғиз”, “Бангилар”, “Темур дарвозаси”, “Қул боланинг сотилиши”, “Тошкентлик аёл”, “Самарқанд зиндони”, “Ғолиблар”, “Уруш тантанаси”, “Ҳинд қўзғолонининг ингилизлар томонидан бостирилиши”, “Ҳалок бўлганларги мотам тутиш”, “Атакадан сўнг”, “Шипкада осойишталик” сингари асарлари жаҳоннинг кўпгина йирик музейларидан жой олган. Кўргазмаларда муваффақиятли ўринларга лойиқ кўрилган рассом асарлари кўп нусхада кўпайтирилиб, тезда сотилиб кетган. Вершагиннинг номи Россиядагина эмас, бошқа давлатларда ҳам иқтидорли мўйқалам соҳиблари қаторида тилга олинган. Унинг картиналари Америка Қўшма Штатларининг кўпгина шаҳарларида, Париж, Вена, Лондон, Берлин, Будапешит ва бошқа жойларда намойиш этилди ҳамда катта муваффақиятлар қозонди. Ҳатто, ўзбек Совет Энциклопедиясининг илгари чоп этилган 3-жилдида унинг номи буюк рассом сифатида тилга олинган: Хўш, аслида Верешагиннинг ўзи ким бўлган. У фақатгина расм чизиш билангина кифояланганми? Тарихчи олим Ҳамдам Содиқов ўзининг “Садоқат ва хиёнат” мақоласи(“Ишонч” газетаси, 1998 йил, 25-сони)-да ёзишича, 1868 йил июн ойида Самарқанд руслар томонидан ишғол қилингандан бироз вақт ўтиб, генерал Кауфман горнизон зобитлари ва аскарларини орден ва медаллар билан тақдирлаб, уларнинг номига мақтовлар ёзилган буйруқлар чиқарди.Мукофотланганлар орасида рассом –пропоршик В.Вершагин ҳам бўлган. У камдан- кам ҳарбийлар қатори жангдаги жасоратлари учун ўша пайтдаги энг олий мукофотлардан бири бўлган Георгий ордени билан мукофотланган. Албатта, бу мукофот рассомга бежизга берилмаган бўлса керак. Балки Верешагин бошқа рус ҳарбийлари сингари дуч келган қўзғолончини отиб ташламагандир.Лекин оммавий қирғинларда қатнашгани сир эмас. Бўлмаса бу мукофот олмаган, суръатларида қирғинборотларни айнан ўзидек тасвирламаган бўларди.1868 йил 8 июнда руслашган немис зодогони фон Кауфман буйруғи билан шуҳрати дунёга ёйилган соҳибқирон Амур темурнинг пойтахти қаттиқ тўпга тутилган. Шаҳарни бутунлай ёқиб юборишга рухсат олган ҳарбийлар ҳақиқий қирғинборотларни бошлаб юборганлар. Бу қирғинборот роппа-роса уч кун давом этган. Шаҳарга ваҳшийларча ўт қўйилди,кўплаб одамлар. Жумладан, аёллар ва болалар ҳеч қандай айбсиз отиб ташланган ёки қиличдан ўтказилган. Рассом Верешагин “Агар Самарқанд сал олдинроқ ёндирилганда аҳоли қўрқиб қаршилик кўрсатмас, аскарларимиз кам талофат кўган бўларди”, деб ёзган эди эсдаликларида. Рассом русларининг Самарқанддда амалга оширган ёвузликларини такаббурлик билан чизади ва ёзиб қолдиради. Бу ғаламис рассом туб аҳолига бўлган нафратини яширмайди, аксинча, босқинчилик ва қотилликни жасорат деб баҳолайди. Верешагин жазоловчилар сафида бўлган аскар тилидан қуйидагиларни ёзади: “Бир қанча аскарлар билан бир уйга бостириб кирдик, қоқ суяк бўлиб кетган кампир бизни “омон, омон”, деб қаршилади. Ўтирган буйрасининг остидан бир нарса қимирлади, қарасак 16 ёшлардаги йигитча яширинган экан, судраб чиқдик ва албатта, бувисига қўшиб найзага тортик”. Такаббур рассом – зобит ўзини генерал Кауфман ва бошқа амалдорларга жуда яқин тутади. Амир ва унинг мулозимлари устидан очиқдан –очиқ кулади. Буни эса Верешагин ёзиб қолдирган қуйидаги сўзлардан ҳам билса бўларди: “Биз ҳаммамиз, яъни Самарқандни забт этувчилар генерал Кауфман изидан бориб, амир саройига жойлашдик: ниҳоятда баланд ва кенг хоналардан иборат асосий бинони генерал, сарой атрофидаги уйларни биз, қароргоҳ эгалари эгалладик. Менинг қадрдоним генерал Голавачев чекига амирнинг собиқ ҳарами тушдики, илгарилари ҳар қандай мард, жасур жангчининг қадами бу ерга етиши амри маҳол эди”. Тан олиш керак, мўйқалам тутган қотил Верешагин ҳақикатан ҳам иқтидорли эди. Шўро ҳукумати даврида тарихчилар ҳам, санъатшунослар ҳам унинг номини ҳурмат билан тилга олишар, асарларини қадрлашарди. Олий ўқув юртларида таълим олаётган бўлажак мўйқалам соҳиблар Верешагин асарларидаги нозик қирраларини зўр бериб ўрганардлар. Лекин улар рассом –пропоршикнинг қўли ҳам қуролни, ҳам мўйқаламни тутганини хаёлларига ҳам келтирмасдилар. Қотил рассом В.Верешагин аянчли ўлим топди. 1904 йилда Япон денгизида минага учраб портлаб кетган “Петропавловск” кемасида юзлаб ҳарбийлар билан бирга денгиз тубига ғарқ бўлди.
http://ns.parol.uz/blogs/31758/54582/qotil-rassom

Report Page