...

...

AGROBLOGER

Қашқадарё вилоятдаги 151 та ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан 2019 йилда 74,1 миллион долларлик (53,3 миллион доллар мева-сабзавот) маҳсулот экспорт қилинди.


Кейинги йилларда вилоятда экспортёр корхоналар сафи кенгаймоқда.


Масалан, Чироқчи туманида жойлашган “Автомобилчи МТП” масъулияти чекланган жамияти ҳам гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган субъектлардан бири. Корхона таъсисчилари ўтган йили қиймати қарийб 2 миллион 300 минг АҚШ долларига тенг лойиҳани амалга ошириб, 2 гектар майдонда замонавий иссиқхонани қурган эди. Экспортбоп помидор уруғи экилиб, айни пайтда у пишиб-етилиб бозорга чиқариш учун тайёр. Иссиқхонада 45 минг тупдан ортиқ кўчат ўтқазилган бўлиб мавсум давомида 400 тоннага яқин маҳсулот етиштириш режалаштирилган. 


– Бугун тадбиркорларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ушбу иссиқхонани барпо этдик, – дейди жамият раҳбари Шуҳрат Келдиев. – Бунинг учун 976 минг доллар хорижий кредит олганмиз. Қолганини ўз маблағимиз ҳисобидан шакллантирдик. Лойиҳани амалиётга татбиқ этиш натижасида 18 та иш ўрни яратилди. Маҳсулотимизни тўлиқ экспортга йўналтиришни мўлжаллаганмиз.


Бугун юртимизда гидропоника усулида маҳсулот етиштириш тобора оммалашиб бормоқда. Бунда экин махсус жиҳозланган иссиқхоналарда, сувда эритилган озуқа моддалари ёрдамида парваришланади. Бундай шароитда ўсимликни зарур бўлган намлик, иссиқлик, ёруғлик, тозасув, макро ва микро озуқа элементлари билан таъминлаш сунъий равишда амалга оширилади. Натижада экинда фотосинтез жараёни фаоллашиб, жадал ўсиб-ривожланиши ва мўл ҳосил беришига эришилади. Анъанавий иссиқхона шароитида бир туп помидор кўчати ўртача 3 килограмм ҳосил берса, гидропоника усули қўлланганда бу кўрсаткич 10-12 килограммгача етади. Бу гидропониканинг самарадорлиги оддий иссиқхоналарга қараганда 3-4 баробар юқори деганидир.

uza.uz

@AGROBLOGER

Report Page