...

...

FERMER

Кеча, 2022 йил 19 январ куни Kun.uz’да ва Телеграм тармоғидаги FERMER каналида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ фермерлар сув таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарз қилиниб судга берилгани ҳақида танқидий мақола эълон қилинганди. Ҳолат юзасидан Сув хўжалиги матбуот котиби муносабат билдирди.

Муносабатда маълум қилинишича, Жиззах вилояти сув хўжалиги бошқармаси раҳбари бошчилигидаги Ишчи гуруҳ бугун, 20 январ куни эрталабдан Ғаллаорол туманига бориб, фермерлар билан учрашган. Учрашув давомида уларнинг муаммоларига ечим топилган.

Муносабат билан бирга тақдим этилган видеолавҳада Kun.uz’га мурожаат қилган фермерлар Фурқат Жониқулов ва Раҳмон Ҳожиев судда улар сув таъминоти корхонасини ютиб чиқишганини айтишган.

Шунингдек, фермерларга ноҳақдан қарз ёзиб судга берган сув таъминоти корхонаси мутасаддиларидан бир неча нафари ишдан бўшатилганини маълум қилишган.

Маълумот учун, Kun.uz’га мурожаат қилган бир гуруҳ фермерлар «Ғаллаорол туман» сув истеъмолчилари уюшмаси корхонаси улардан дала майдонларини суғориш учун гектарига 100 минг сўмдан ҳисоблаб ноқонуний ҳақ ундираётганини билдиришган.

Уларнинг айтишича, ташкилот сувни ўз вақтида етказиб бериш, ариқ, канал ва зовурларни тозалаш борасида бирор иш қилмаган. Барча ишларни фермерларнинг ўзлари маблағ сарфлаб бажариб келишган.


kun.uz

FERMER канали

Report Page