...

...

AGROBLOGER

Россия фермер хўжаликларида оқ бошли карам захиралари тез камайиб бораётганини ҳисобга олиб, фермерлар сифатли маҳсулотларни сотишни тўхтата бошлашди. Бу эса жорий ҳафта яна нархлар ошишига олиб келди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Ушбу маълумотни улгуржи компаниялар ҳам тасдиқлади, улар бозорда карам етказиб беришнинг умумий қисқаришини қайд этди. Бунда Доғистондан карам етказиб беришнинг қисқариши ҳам катта роль ўйнади, бу йил ёз иссиқлиги сабабли сифатли карам ҳосили ўтган мавсумга нисбатан анча кам йиғиб олинди.

Айни пайтда оқ бошли карам нархи 42-55 рубл/кг (0,55-0,72 доллар/кг) оралиғида айтилмоқда, бу нарх охирги иш ҳафтаси якунига нисбатан ўртача 10 фоиз қимматдир. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотга талаб юқори даражадалигича қолмоқда. Қайд этиш жоизки, сўнгги икки ой давомида фермер хўжаликларида сифатли маҳсулот захираларининг қисқариши туфайли Россия бозорида оқ бошли карам нархи ошиши тенденцияси кузатилди.

Айни пайтда Россияда карам нархи ўтган йилги даражадан анча юқори. Шундай қилиб, бугунги кунда россиялик фермерлар ушбу маҳсулотни 2021 йилнинг январь ойи ўрталарига қараганда ўртача 4,4 баробар қимматроқ нархда етказиб беришга муваффақ бўлишмоқда. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, карам сегментидаги нархларнинг ўсиш тенденциялари келажакда ҳам давом этади, чунки, ҳозирги вақтда талаб бозордаги таклифдан ошиб кетяпти.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page