...

...

AGROBLOGER

СЕЛЕКЦИЯ (лот. selectio — танлаш, саралаш) — юқори маҳсулдор ўсимликлар навлари ва дурагайларини, ҳайвонлар зотларини ва микроорганизмлар штаммларини яратиш назарияси ва амалиёти. Селекциянинг илмийназарий базаси генетика ҳисобланади. Ўсимликлар Селекцияси ботаника, цитология, эмбриология, гистология, физиология, фитопатология, энтомология, экология, биокимё, ўсимликшунослик ва қ. х. махсулотларини қайта ишлаш технологияси билан чамбарчас боғлиқ. Ибтидоий Селекция кўринишлари (беихтиёр танлашдеҳқончилик пайдо бўлган даврлардан бошланган. Бундай Селекция астасекин муайян мақсадли йўналишларда олиб борилган.

Халқ селекцияси Ўрта Осиёда ҳам ривожланиб, ғўза, зиғир, дон, беда, сабзавотполиз экинлари, ток ва мевали дарахтларнинг қимматли навлари яратилган. 3—4-а. ларда африкаосиё ғўзасининг қаттиқ қуруқ иқлимга мослашган эртапишар шакллари чиқарилган. Юмшоқ буғдойнинг Қизил буғдой, Туятиш навлари ҳосилдорлиги, қурғоқчилик ва касалликларга чидамлилиги ҳамда донининг сифати билан машқурдир. Ток (Сояки, Соҳиби, Паркент ва б. навлари), ўрик (Кўрсодиқ, Обиноввот), арпа (Тошкаллак), шоли (Арпа шоли, Хўжааҳмад, Қозоқи), жўхори (Хўраки, Каттабош), қовун (Жўжабурун), тарвуз (Қўзивой), сабзи (Мирзои, Мушак), пиёз (Оқ пиёз) ва б. нинг сифатли маҳсулот берадиган, меваси узоқ сақланадиган кўпчилик навлари ҳозир ҳам экилади. Беда селекцияси соҳасида, айниқса, катта ютуқларга эришилган. Хоразм ва Самарқанд бедалари бутун дунёга машҳур бўлиб, ҳозир ҳам жуда қимматли навлар ҳисобланади. Чорвачиликда узоқ танлаш йўли билан қоракўл, ҳисори қўй зотлари, қорабайир, лақай от зотлари ва б. яратилди. Кейинчалик кўпгина муҳим хўжалик хусусиятларга эга бўлган бу навлар ва зотлардан Селекция ишларида қимматли бошланғич материал сифатида фойдаланилди.

Ч. Дарвин ўзининг «Турларнинг келиб чиқиши» (1859) асари билан Селекциянинг илмий асосини яратди (қ. Эволюцион таълимот), ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсида янги шаклларнинг пайдо бўлишида танлаитит аҳамиятини кўрсатиб берди.

Селекциянинг кейинги ривожланиш босқичларида ирсият қонунларининг кашф этилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, Селекциянинг ривожланишида И. В. Мичуриннит ишлари ҳам муҳим роль ўйнади. Ирсий ўзгарувчанликнинг гомологик каторлар қонуни ҳамда маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари тўғрисидаги таълимот муаллифи Н. И. Вавилов С. нинг ривожига катта ҳисса қўшди.

Европа ва Америкада Селекция 19-а. да ривожлана бошлади. Францияда Л. Вильморен кўп марта танлаш йўли билан қанд лавлагининг танлаб олинган шакллари қандлилигини 3 ҳисса оширишга эришди. Швед селекционери Г. НильсонЭле ўзидан чангланувчи ўсимликларда якка танлаш усулини қўллаб, сулининг қимматли навини яратди. АҚШдаЛ. Бёрбанк дурагайлашни қатъий танлаш билан қўшган ҳолда мевали ўсимликлар ва б. экинларнинг энг яхши навларини яратди. Россияда Селекция ишлари 19-а. охиридан ривожлана бошлади.

Ўзбекистонда илмий Селекциянинг бошланиши 20-а. бошларига тўғри келади. Россия империяси саноатининг пахта хом ашёсига бўлган катта эҳтиёжлари таъсирида дастлаб ғўза С. си билан шуғулланадиган муассасалар ташкил этилди. 1898 й. да иш бошлаган Туркистон қ. х. тажриба ст-ясида (ҳоз. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. инти) Р. Р. Шредер қ. х. соҳасида кўп қиррали илмий фаолият билан бирга ғўза, ғалла, шоли Селекция ишларига асос солди. 1899 й. да Андижон тажриба даласи. 1900 й. да Мирзачўл тажриба даласи, 1913 й. да Наманган ш. яқинидаги Пахталикўлда ғўза бўйича махсус Фарғона селекция ст-яси ташкил этилди. М. М. Бушуев, Г. С. Зайцев, Е. Л. Навроцкий каби олимлар ғўза, ғалла экинлари, қорамолчилик бўйича Селекция ишларини фаол олиб боришди ва ғўзанинг янги маҳаллий 169 (Деҳқон), 182 (Оқ жўра), Америкадан келтирилган Русель навидан «Навроцкий», Триумф навидан «Навроцкий зафари» навлари, Бушуев корамол зоти яратилди.

20-а. нинг 20й. ларидан бошлаб Ўзбекистонда ўсимликшунослик, чорвачилик, йилқичилик, қоракўлчилик, пиллачилик ва б. йўналишларида тажриба ва Селекция ст-ялари, и. т. муассасалари ташкил этила бошлади. 1922 й. да Туркистон селекция ст-яси (1965 й. дан Бутуниттифоқ ғўза селекция ва уруғчилиги и. т. инти), 1924 й. да Бутуниттифоқ ўсимликшунослик ин-тининг Ўрта Осиё тажриба ст-яси, 1925 й. да Милютин (ҳоз. Ғаллаорол ғалла экинлари) тажриба ст-яси, 1927 й. да Ўрта Осиё ипакчилик инти, 1929 й. да Бутуниттифоқ пахтачилик ин-ти (СоюзНИХИ), 1932 й. да Ўзбекистон шоличилик тажриба ст-яси, 1934 й. да Ўзбекистон сабзавот ва картошка экинлари тажриба ст-яси, 1935 й. да Бутуниттифоқ қоракўлчилик инти, 1940 й. да Ўзбекистон чорвачилик ин-ти ва уларнинг республиканинг турли зоналарида жойлашган кенг тармокли стялари иш бошлади.

Чорвачиликда Селекция молларнинг маҳсулдорлик ва маҳсулотлари сифати, касалликларга бардоши, шароитларга мослашиши, ем-хашакдан самарали фойдаланиши бўйича олиб борилади. Ялпи, якка, яккақариндошлик, гуруҳлиқариндошлик белгилари мажмуи бўйича танлаш Селекциянинг асоси ҳисобланади (қ. Дурагайлаш, Наслчилик, Саралаш).

Ўсимликлар Селекцияда навнинг асосий яроқлилик белгиси унинг ҳосилдорлиги ва ҳосили таркибида кўзланган зарур моддалар (мас, буғдойда оқсил, картошкада крахмал)нинг кўплиги ҳисобланади. Шунингдек, танлашда ўсимликларнинг ноқулай омилларга (қурғоқчилик, совуққа чидамлилик, касалликлар ва зараркунандаларга) бардошлик, механизация билан ишлов беришга қулайлик, агротехнологияга мойиллиги ҳам муҳим белгилар ҳисобланади.

Ўсимликлар Селекцияси бошланғич материал яратиш ёки танлашдан бошланади. Улар табиий ва дурагай популяциялар, илгари яратилган навлар, ўзидан чангланган линиялар, полиплоидлар, мутантлар бўлиши мумкин. Бошланғич материалдан танлаб олинган ўсимликлар авлоди дастлабки баҳолаш, баъзан қайта танлаш учун селекцион кўчатзорларга экилади. Уларнинг энг яхшилари нав синаш учун (дастлабки, станцион, конкурс) танлаб олинади. Сўнгра улар якуний баҳолаш ва р-нлаштириш учун Давлат синовига ўтказилади (қ. Давлат нав синаш тармоғи, Нав). Маккажўхори С. да гетерозиси юқори бўлган линиялараро ва нав линиялари дурагайлари яратилади. Қанд лавлагининг юқори гетерозисли шаклларини яратиш учун диплоидлар тетраплоидлар билан чатиштирилади. Сорго, помидор, гармдори, пиёз, полиз ва бошқа экинлар. Селекциясида ҳам гетерозис дурагайлари чиқарилади.

Ғўза Селекцияси ялпи танлаш, якка танлаш усуллари билан серҳосил ва тезпишар навлар яратиш йўналишида олиб борилади. Бунда навларнинг сифат белгиларига (касаллик ва зараркунандаларга, қурғоқчиликка, шўрга чидамлилиги, тола чиқиши, машинада теришга қулайлиги ва б.) эътибор берилади. Бошланғич материал сифатида чет эл Селекция навларидан, тур ичида ва турлараро маданий, ёввойи, ярим ёввойи нусхаларни ва турларни чатиштириш йўли билан олинган популяциялардан, радиоактив нурланишлар ва кимёвий мутагенлар таъсирида чиқарилган популяциялардан фойдаланилади. Бир қанча мамлакатларда гетерозис самарадорлигидан ёки турлараро ва тур ичидаги дурагайлар биринчи бўғинининг юқори биологикхўжалик маҳсулдорлигидан фойдаланилади. Ғўза Селекциясида оддий ёки жуфт, поғонали, дурагайлар ичида, дурагайлараро, такрорий (беккросс), мураккаб чатиштириш усуллари қўлланилади.

20-а. да Ўзбекистон олимлари Селекциянинг назарий ва амалий масалаларини ишлаб чиқишга муносиб ҳисса қўшдилар. Ғўза Селекциясида С. С. Канаш, А. И. Автономов, Л. В. Румшевич, А. Дадабоев, С. С. Содиқов, С. М. Мираҳмедов, О. Жалиловваб., мевалар ва ток Селекциясида М. Мирзаев, М. С. Журавель, А. М. Негруль, субтропик экинлар (лимон) С. сида 3. Фахриддинов, сабзавот, полиз экинлари картошка Селекциясида Д. Абдукаримов, А. Обидов, К. Юсупов, Е. В. Ермолова, А. С. Ҳакимов ва б., кррамолчилик Селекциясида У. Носиров, парранда (товуқ) С. сида С. Ғ. Азимов, қўйчилик С. сида И. Н. Дьячков, ипак қуртининг янги зотлари ва дурагайларини яратишда Б. Л. Астауров, В. А. Струнников, У. Насриллаев ва б. нинг хизматлари катта.

Ўзбекистонда Селекция ишлари Ўзбекистон ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмийишлаб чиқариш Марказининг пахтачилик; ғўза селекцияси ва уруғчилиги; ўрмон хўжалиги; шоличилик; ўсимликшунослик; боғдорчилик, узумчилик ва виночилик; сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик; суғориладиган ерларда дон ва дуккакли экинлар; чорвачилик; крракўлчилик; ипакчилик и. т. интларида; луб экинлари тажриба ст-ясида; К,орақалпоғистон деҳқончилик и. т. ин-тида; Тошкент аграр ун-ти, Андижон, Самарқанд қишлоқ хўжалиги интлари Селекция кафедраларида олиб борилади. Ўзбекистонда Селекция амалиёти, уни ташкил этиш ва Селекция ютуқлари (ўсимликлар нави, ҳайвонлар зоти)га доир ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида» қонуни (1996 й. 30 авг.) билан тартибга солинади.

Чет эл мамлакатларида Селекция ишларини давлат селекциятажриба муассасалари ва хусусий уруғчилик фирмалари амалга оширади. Мексикада яратилган калта пояли баҳори буғдой нави (Сонора 63, Лерма Рохо ва б.) бошқа мамлакатларда баҳори буғдой С. сида фойдаланилади. Бундай навларни яратиш бурдой ҳосилдорлигини анча ошириш имкониятини берди. Маккажўхорининг (АҚШ) юқори ҳосилли дурагайлари, қанд лавлагининг линиялараро дурагайлари (АҚШ, Швеция), калта пояли жавдарбуғдой амфидиплоидлари (Канада), серкрахмал картошка навлари (Голландия, ГФР, Польша), уй паррандалари инбред линиялари (АҚШ) муҳим ўринда туради.

qomus.info

@AGROBLOGER

Report Page