...

...

AGROBLOGER

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Низомга кўра, қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар таклифлари, ички ва ташқи бозор талаблари ҳамда ҳудудларнинг табиий иқлим шароитлари ва сув билан таъминланганлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар асос қилиб олинади.

Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йўқотилишини ва транспорт харажатларини камайтириш мақсадида хом-ашёларни қабул қилиш, қайта ишлаш корхоналарига ва тайёр маҳсулотларни қабул қилиш пункт (истеъмолчиларга етказиб бериш майдон)ларига яқин ҳудудларга жойлаштириш;

маҳсулот бирлиги бўйича харажатларни камайтириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун нисбатан қулай ҳудудни танлаш ва харажатларни баҳолаш ишларини ўтказиш;

агросаноат мажмуи тармоқларининг ўзаро муносабатларини мақбуллаштириш;

ҳудудда кам ривожланаётган соҳаларни кучайтириш учун қўшимча ишлаб чиқариш имкониятларини, зарурий инфратузилмаларни ёки савдо ташкилотларини яратиш;

ички ва ташқи бозорлардаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олиш;

талаб кўп бўлган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турларини етиштириш;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналарнинг таклифлари асосида экинларни жойлаштириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига ҳудуднинг истеъмол талабини қондириш;

қайта ишлаш корхоналарининг хом-ашё ресурсларига бўлган талабини ҳисобга олиш;

қишлоқ хўжалигининг истиқболдаги ривожланиш йўналишларини ҳисобга олиш.

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда қуйидаги мезонларга риоя этилиши таъминланиши керак:

ҳудуднинг табиий-иқлим шароитлари: географик жойлашган ўрни, геоморфолик-литологик тузилиши, гидрогеологик ва иқлим шароитлари, тупроқ унумдорлиги (балл-бонитети) ва мелиоратив ҳолати, қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсув даврининг давомийлиги, фойдали ҳарорат йиғиндиси, ёғингарчилик миқдори, гидромелиоратив тизимлари ва ер ости сувларининг ҳолати, совуқ ва қурғоқчилик даврининг бошланиш эҳтимоли, сув ва шамол эрозиясининг мавжудлиги ҳамда хўжалик ихтисослашуви;

ер ва сув ресурслари билан таъминланганлиги: талаб этиладиган ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш)ни таъминлайдиган ҳайдалма ер майдонларининг мавжудлиги ва уларни сув билан таъминланганлик даражаси;

сув танқис ҳудудларда сувсизликка чидамли ва сув тўплаш хусусиятига эга бўлган экинларни жойлаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг даромадлилиги: ички ва ташқи бозорда маҳсулотга бўлган талаб келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва етиштириладиган маҳсулотларни сотиш имкониятлари ҳисобга олиш;

аниқ ҳудудларда бир турдаги экинларни жойлаштириш ва алоҳида маҳсулот турларини етиштириш (ихтисослаштириш)нинг самарадорлигини баҳолаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда манфаатдор томонларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

қишлоқ хўжалиги экинларининг навлар бўйича жойлаштирилишини, контурлар бўйича экилиши, агротехник тадбирлар ўтказилишини, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг маҳсулот етиштирувчи хўжаликларга белгиланган тартибда етказиб берилишини мониторингини ташкил этади.

kun.uz

@AGROBLOGER

Report Page