...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикасини иқлим шароитдан келиб чиққан ҳолда очиқ дала шароитида ва плёнкалар остида карам етиштириш қуйдагича ташкиллаштирилади: 

1. Уруғлар аввалдан тайёрлаб қўйилган ва махсус ишлов берилган ерга ташланади.

2. 3 ёки 4 чинбарг чиқарган кўчат полиэтилен халтача ёки махсус кассеталарга кўчириб экилади. 

Ерга уруғ ташлаш мавсуми 3 га бўлинади: 

1. Қишки мавсум: декабрнинг охирги 10 кунлигида (айрим вилоятларда октябрь ойида) 

3. Баҳорги–ёзги мавсум: май-июнь; 

Кўчатларни ерга ўтқазиш 3 мавсумга бўлинади: 

1. Қишки мавсум: январь–февраль; 

2. Баҳорги мавсум: апрель–май; 

3. Ёзги мавсум: июнь–июль; 

1 гектар ер майдонига кўчат чиқариш учун 50 000 – 60 000 уруғ керак бўлади. Уруғлар 0,5-0,8 см чуқурликка ташланади. Оқ бош карамни тупроқ таркибида оғир тузлар ва ишқорий моддалар кам бўлган ерларда яхши ривожланади. Кўчат экаётган вақтда ернинг нисбий намлигига эътибор қаратиш лозим. Ернинг нисбий намлиги 80%, харорати 18°C, рН кўрсаткичи 6-6,5 (тупроқнинг ишқорийлиги) ва ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 1,7-2 ms бўлиши мақсадга мувофиқдир. 

Ҳарорат: Ҳавонинг кундузги ҳарорати 25-28°C бўлганда карамдошлар жуда яхши ривожланади, агар ҳарорат 10°C дан пастга тушиб кетса кўчат ўсишдан тўхтайди. Ҳаво харорати бирданига +5..0°C (асосан қиш ва баҳор ойларида) тушиб кетса ёки кечаси билан кундузги харорат фарқи катта бўлса карамдошлар оиласига мансуб экинларни гуллаш ҳолатига олиб келади. Бундай ҳолатлардан сақланиш учун экилган кўчатни ҳимоялаш зарур. Агротехникани асосий омилларидан бири бу экинни тўғри суғориш ва озуқлантиришдир. Кўчат ривожланиш даврида 3-4 маротаба, карам бош шаклланаётган даврда тез-тез суғориш керак.

 Ўғитлаш: Куз пайтида ер ҳайдови жараёнида ҳар бир гектарга 20-25 тн мол гўнги, 150-200 кг фосфорли ва калийли ўғитлар солинади. Баҳорги мавсумда кўчат экилгандан кейин 250-300 кг/га азотли, 250 кг/га фосфорли, 150-200 кг/га калийли ўғитлар бирин-кетин ўз шароитидан келиб чиққан ҳолда солинади. 

Кўчат экиш схемаси Ариқ тури учун 40 x 70 x 70, томчилаб суғориш учун 40 x 90, 1 га учун сарф бўладиган кўчат сони 35 000 – 45 000 дона.


@AGROBLOGER канали

Report Page