...

...

AGROBLOGER

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 14 январь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари аниқланди.


Жумладан, кузатувларга кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Урганч шаҳри “Урганч марказий деҳқон бозори”да 36 минг сўмни ташкил этган. Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да 57 минг сўмлиги кузатилди.


Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да 38 минг сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да 68 минг сўмлиги кузатилган.


Картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да 1 минг 600 сўм, максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да 5 минг сўмлиги қайд этилди.


Кузатув жараёнида, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳри “Янги бозор деҳқон бозори”да 1 минг сўмлиги кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, Урганч шаҳридаги “Урганч марказий деҳқон бозори”да 4 минг сўм. Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Андижон шаҳри “Янги бозор деҳқон бозори”да 800 сўмлиги қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да 4 минг 500 сўм.


Тухумнинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да 650 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да 1 минг 200 сўмлиги қайд этилди.


Шунингдек, гуруч маҳсулотларининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да 3 минг 800 сўм, максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да 18 минг сўмлиги кузатилди.


Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да 8 минг 400 сўмлиги аниқланди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да 13 минг 500 сўм.


Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да 5 минг 200 сўмлиги кузатилди. Максимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Андижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори”,“Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ҳамда “Миробод деҳқон бозори”да 6 минг 500 сўмлиги аниқланди. 

uza.uz

@AGROBLOGER

Report Page