...

...

AGROBLOGER

Шифокорлар ва овқатланиш мутахассислари кечки овқатдан вози кечмасликни маслаҳат беради. Уларнинг сўзларига кўра, ухлашдан 2-3 соат аввал яхши егулик истеъмол қилишни унутмаслик лозим. Шунингдек, истеъмол қилинган кечки овқат нафақат соғлиққа, балки ортиқча вазн ташлашда ҳам фойдали бўлиши учун маҳсулотларни тўғри танлаш керак. Модда алмашинуви жараёнини яхшилайдиган ва танадаги ортиқча ёғларни эритишда ёрдам берадиган 7 та маҳсулот билан қуйида танишиб чиқиш тавсия этилади.

Ушбу маҳсулотларнинг барчасида кальций мавжуд бўлиб, улар ёғни эритиш хусусиятига эга. 90 дан ортиқ тадқиқотлар кальций истеъмол қилиш ва модда алмашинуви жараёни ўртасида боғлиқлик мавжудлигини тасдиқлаган. Шунингдек, сут маҳсулотларини доимий равишда истеъмол қиладиган одамлар ўртача вазнда 1,5 килограмм кўпроқ оғирлик йўқотади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу сут таркибидаги кальций ёғ ҳужайраларининг ўсишини рағбатлантирадиган витаминлар таъсирини бостириши билан боғлиқ.

Сули ва арпа

Агар углеводлар тўғри танланган бўлса, у маҳсулотни ҳар қанча истеъмол қилса ҳам, зарарли бўлмайди. Бундан ташқари, толага бой маҳсулотлар ҳам вазн ташлашда самарали ҳисобланади. Нонушта учун сули, кечки овқат учун арпали егуликлар нафақат қорин соҳасидаги ёғдан халос бўлишга, балки қоматни гўзаллаштиришга ҳам ҳисса қўшади.

Кўк чой

Кўк чой таркибидаги катехин модда алмашинуви жараёнини тезлаштиради. Бундан ташқари, айнан кўк чой ичиш вазнни камайтиришга катта ёрдам беради. Кунига лимон қўшилган кўк чойдан 5-6 стакан ичиш осонликча озишни истаганлар учун айни муддао.

Тухум

Тухум – оқсил манбайи бўлиб, ташқи кўриниш борасида қайғурадиган ҳар бир инсон учун зарурдир. Оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилгандан сўнг тана кўпроқ калория сарфлаши керак. Шунингдек, оқсил углеводларга қараганда тўқлик ҳисини беради ва кўпроқ жисмоний фаолият билан шуғулланадиганлар учун зарурий модда ҳисобланади. Шунинг учун ҳафтасига камида бир неча марта нонуштада тухум истеъмол қилиш орқали тез орада натижани сезиш мумкин.

Ёнғоқ ва бодом

Ёнғоқлар кечки егулик учун ажойиб вариант бўлиб, овқатланиш ўртасида енгил очликни қондирибгина қолмай, танани фойдали ёғлар билан ҳам таъминлайди. Бундан ташқари, бодом ва ёнғоқ тола, оқсил ва омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, улар организмнинг инсулинга сезгирлигини оширади, ёнғоқни мунтазам истеъмол қилиш гўзал ва соғлом бўлишга ёрдам беради.

Олма ва нок

Ушбу маҳсулотларнинг таркибида флаваноидлар, табиий кимёвий моддалар танадаги ёғларни том маънода эритади. «American Journal of Clinical Nutrition» журналида чоп этилган тадқиқот шуни тасдиқладики, флаваноидларни мунтазам равишда истеъмол қиладиган аёлларда тана вазни энг паст кўрсаткичга эга. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу таъсир энергия сарфини кўпайтириш, мушакларда глюкоза миқдорини ошириш ва натижада ортиқча ёғларни эритиш имконини беради.

Гилос

Ушбу мева таркибида табиий мелатонин кўп бўлиб, уйқу соғлом бўлишини таъминлайди. Бунинг ортиқча вазн билан алоқаси бўлиши мумкинми? Албатта, вазнни сақлаш учун, энг аввало, соғлом уйқу зарур. Олиб борилган изланишлар натижасида шуни айтиш мумкинки, агар киши бир кун ёмон ухласа, эртаси куни юқори калорияли овқатлар, енгил углевод ҳамда таркибида қанд миқдори юқори бўлган овқатларга устунлик беради. Бундан ташқари, соғлом уйқу модда алмашинуви тезлигига таъсир қилувчи танадаги мелатонин гормонининг нормал даражасини тартибга солади.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page