...

...

AGROBLOGER

Таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистондаги истиқболли ислоҳотларни кузатаётган хориж давлатлари Ўзбекистон экспортёрларига қатор имтиёзлар бермоқда. Масалан, 2020 йилнинг 4 январь куни www.pravo.gov.ru расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталига Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2019 йил 31 декабрдаги қарори жойлаштирилган. Унга асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондан Россия ҳудудига олиб кириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди. Ўзбекистоннинг асосий ҳўл мева маҳсулотлари ҳисобланадиган тарвуз, қовун, узум, анжир, олма, нок, беҳи, ўрик, гилос, олча, шафтоли, олхўри ва лимонга нисбатан аввал амал қилган 20 фоизли ҚҚС ўрнига 10 фоизли ставка жорий этилди. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Россияга экспорт қилинадиган қуруқ меваларга нисбатан жорий этилмайди. Бу тоифа бўйича 20 фоизли ҚҚС сақланиб қолади.


Россия қонунчилигига киритилган ушбу ўзгаришлар туфайли мамлакатимиздан Россия бозорига мева-сабзавот маҳсулотлар экспорти ҳажми сезиларли даражада ошади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йилда жами 1,175 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш топшириғи берилган эди. Маълумотларга кўра, ўтган йили четга Ўзбекистондан жами 1 миллион 401 минг тонна ёки қиймати 1 миллиард 202 миллион долларга тенг бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. Президентимиз томонидан 2023 йилга бориб Ўзбекистондан четга мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш хажмини 5 миллиард долларга етказиш топшириғи берилган. Бунинг учун имкониятларимиз етарли.


Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғида кластерлар тизимини ривожлантириш мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.


Ҳусан ҒИЁСОВ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

кенгаши етакчи мутахассиси,

қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

uza.uz

@AGROBLOGER

Report Page