...

...

AGROBLOGER

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Роватак маҳалласида истиқомат қилувчи Хонпошша опа Аҳмедовани нафақат маҳаллада, туманда ҳам кўпчилик танийди. Хонпошша опа узоқ йиллардан бери деҳқончилик билан шуғулланиб, барчага ўрнак бўлиб келади.

Ушбу оила томорқачиликнинг ҳадисини олган. Йилига 3-4 марталаб ҳосил олинади. Иссиқхонада ҳозир лимон, помидор, бодринг, бақлажон, лавлаги, қулупнай ва кўкатлар экиб парвариш қилинмоқда. Ҳар қарич ерлан унумли фойдаланиш мақсадида лимон кўчатлари орасига қулупнай экилган. Шунингдек, иссиқхонага экилган полиз маҳсулотлари айни “илик узилди” пайтида маҳаллий бозорларга етказиб берилади.

– Янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган Хонпошша опа Аҳмедова “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланди, – дейди Ўрта Чирчиқ тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари Бобур Эрматов. – Унинг бу фаоллиги ҳудуд аҳолиси учун ҳақиқий намунадир.

Роватак маҳалласидаги оилалар томонидан "Бир маҳалла – бир маҳсулот" тамойили асосида етиштирилаётган маҳсулотлар халқимиз дастурхони тўкинлиги ва маҳаллий бозорларнинг арзонлашишига хизмат қилмоқда


@AGROBLOGER канали

ЎзА, uza.uz

Report Page