...

...

AGROBLOGER

"Ўзгидромет" хабарига кўра, эртага республика ҳудудларининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундуз куни 5-10 даража илиқ бўлади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

13 январда ҳаво массаларининг кириб келиш фронти шарққа қараб силжийди, кечалари Тошкент вилоятида, шунингдек Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 3-8 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан кам бўлади. 14 январда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. 

15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража илиқ, баъзи жойларда айниқса совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0-2 даража совуқ, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади, бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.


@AGROBLOGER канали

kun.uz


Report Page