...

...

AGROBLOGER

Навоий вилояти Кармана туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида боғдорчилик, узумчилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари, унинг қурилиш-монтаж жараёнларига бағишланган кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилда 230 минг гектар майдонда мазкур технологияларни жорий қилиш, жумладан, 160 минг гектар пахта, 30 минг гектар мевали экинлар, 15 минг гектар узум ва 5 минг гектар бошқа экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш, 14 минг гектар донли экинлар, 2 минг гектар сабзавот ва полиз ҳамда 2 минг гектар озуқабоп экинлар етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш кўзда тутилмоқда. 

Бу борада Президентнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтайди. 

Бугунги кунда Навоий вилоятининг умумий ер майдони 10,9 миллион гектарни, шундан суғориладиган ер майдони 123,1 минг гектар ёки 1,1 фоизни ташкил қилади.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффицентини ошириш мақсадида инвестиция дастури бўйича мелиоратив объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 37 та лойиҳада 46 миллиард 675,8 миллион сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 229,7 километр узунликдаги 5018 гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати барқарор сақланишига эришилди. 

Қишлоқ хўжалигида сув тежаш мақсадида вилоятда 2746 гектар майдонда, жумладан, 1835 гектар пахта майдонида, 551 гектар боғ ва токзорларда, 206 гектар озуқа экинлари учун томчилатиб ҳамда 154 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилди.

Бундан ташқари, вилоят бўйича 5 минг гектар майдонда кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш тизими жорий қилинди. Ушбу мақсадлар учун 13 миллиард сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Вилоятдаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган барча туманларидан 150 нафардан ортиқ миришкор деҳқон ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этган семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Саъдулла Исматов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Болиев ва Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Нуркамол Атақуловлар томонидан сувни тежовчи қурилмаларнинг фойдали ва афзал жиҳатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. 

Семинар давомида иштирокчилар Кармана тумани Нарпай ҳудудидаги “Нарпай Шоҳжаҳон келажаги” фермер хўжалиги даласида томчилатиб суғориш технологияларини қурилиш-монтаж жараёнлари ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш билан танишди.

 

@AGROBLOGER канали

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА

uza.uz


Report Page