...

...

AGROBLOGER

2022 йилнинг 6 январь санасидан Қозоғистонда картошка ва сабзи экспорти уч ойга, майда ва йирик шохли қорамол экспорти эса олти ойга таъқиқланди, деб хабар бермоқда KazakhZerno.kz.

Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, сабзавот ва чорва моллари экспортининг таъқиқланиши нархларни барқарорлаштириш зарурати билан боғлиқ. Бундан ташқари, ушбу чора Қозоғистон бозорида дефицит юзага келишини бартараф этади.

Вазият ҳар куни кузатиб борилиб, мавжуд ҳолат таҳлил қилинади. Ички бозордаги вазият барқарорлашиши биланоқ чекловларни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Аввалроқ “KazakhZerno.kz” портали Олмаота шаҳрининг деярли ҳамма жойини қамраб олган оммавий норозилик намойишлари фонида шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари узилишлар билан ишлаётгани ҳақида хабар берган эди. Улар қисқа вақтга очилар ва бу пайтда озиқ-овқат олиш қийин эди. Терминаллар ишламаётгани сабабли тўлов фақат нақд пулда амалга ошириларди.

Шаҳардаги тартибсизликлар туфайли банкоматларга шикаст етган. Улардан баъзилари синган, қолганлари эса бузилган. Ишлаётган банкоматлар учун катта навбатлар пайдо бўлди. Чунки, кичик дўконлардан озиқ-овқат харид қилиш учун нақд пулга зарурат кескин ошди.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page