...

...

GULISTON UZ 🇺🇿

@GULISTONUZ24

Россияда яшаш ва ишлаш истагидаги чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Таъкидланишича, ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган.

Ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин меҳнат шартномаси бўйича мамлакатга келаётган муҳожирлардан рус тилидан имтиҳон топширишни тақозо этадиган қонунни имзолаган эди. Бундан фақат 1991 йилнинг 1 сентябрига қадар бўлган давр мобайнида олий таълим олган юксак малакали мутахассислар ва хориж фуқаролари мустасно. Бошқа мигрантлардан эса Россия ҳудудида яшаш ҳуқуқи, патент олиш, вақтинча рўйхатдан ўтиш, ишлаш ҳуқуқини олиш учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш талаб этилларди.


Report Page