...

...

AGROBLOGER

МИБ ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда диаметри 500 миллиметр бўлган газ қувурига яширин равишда уланиб олган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида «Дарё»га вилоят прокуратурасининг ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят прокуратураси

Таъкидланишича, фуқаро И.Б. ва унинг жиноий шериклари ўзларига тегишли бўлган Самарқанд тумани «Юқори Чордара» маҳалласида жойлашган иссиқхоналарда табиий газдан фойдаланиш учун таъминотчи корхонадан тегишли рухсатнома олмасдан, иссиқхона ёнида жойлашган диаметрли 500 миллиметр бўлган газ қувурига яширин равишда уланиб, давлатга 360 миллион сўм иқтисодий зарар етказган.

Аниқланишича, мазкур қувур Қуролли кучлар кичик мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳудудидан Самарқанд шаҳри аҳолисига табиий газ етказиб берувчи қувур бўлган.

Фото: Самарқанд вилоят прокуратураси

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, вилоят прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлим томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаролар И.Б. ва М.Э. 2021 йилнинг 6 январь куни гумонланувчилар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, қўлга олинган.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page