...

...

AGROBLOGER

Баъзида соғлиқдаги муаммоларни бартараф этиш учун кўпроқ янги сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш керак. Уларни кунига, тахминан, беш дона қабул қилиш тавсия этилади. Аммо оз миқдордаги одамларгина бунга риоя қилади. Кўпчилик эса кунига бир-икки дона билан чекланади. Демак, саломатлик учун рационни қайтадан кўриб чиқиш зарур.


Милкларнинг қонаши


C витамин етишмовчилиги туфайли тери шикастланиши енгиллашади, айниқса, милкларнинг қонаши кўпроқ кузатилади. Ушбу муаммонинг олдини олиш учун булғор қалампири, салат барги, карам, помидор ва цитрус мевалар истеъмол қилиш керак.

Доимо чарчоқни ҳис қилиш


Рационда B витамини камлиги туфайли танада энергия ва тетиклик етишмайди. Бунинг учун нўхат, ловия, ясмиқ каби дуккаклилар ҳамда кўкатлар истеъмол қилиш тавсия этилади.


Тез-тез шамоллаш


Организмда C витаминининг етишмаслиги туфайли тез-тез шамоллаб қолиш ҳолати кузатилади. Касалликнинг олдини олиш учун мунтазам равишда яшил сабзавот ва цитрус мевалар қабул қилиш керак.


Хотиранинг сусайиши


Лютеин – янги маълумотни ўзлаштиришга ёрдам берадиган, шунингдек, уларни хотирада узоқ сақланишини таъминлайдиган озуқа моддаси. Бунга сабзи, брокколи, маккажўхори, помидор, кўкат барглари киради. Агар хотирада муаммолар бўлса, ушбу сабзавотларни рационга қўшиш тавсия этилади.


Стрессни енгишда қийинчилик


Стресс инсон ҳаётини ажралмас қисмидир, аммо уни енгиш чораларини кўриш керак. Бунинг учун истеъмол қилинаётган маҳсулотлар антиоксидантлар, полифеноллар ва каротиноидлар каби яллиғланишга қарши бирикмаларга бой бўлиши керак. Уларнинг барчаси эса мева ва сабзавотларда мавжуд.


Томир тортишиши


Томир тортишишининг олдини олувчи самарали микроэлемент калийдир. Шунингдек, мунтазам спорт билан шуғулланувчи ёки иссиқ ҳавода ташқарида бўлувчилар учун ушбу модда жуда муҳим саналади. Айниқса, калий юракнинг меъёрда ишлашига ёрдам беради. Калий етишмовчилигининг асосий ечими кўпроқ банан истеъмол қилишдир. Бир дона бананда ўртача 420 мг калий мавжуд.


Ортиқча вазндан қутула олмаслик


Мева ва сабзавотларнинг яна бир бебаҳо хусусияти – уларнинг таркибидаги тола узоқ вақтга етадиган тўйинганлик ҳиссини беради. Шунингдек, уларнинг аксариятида калория миқдори кам. Шу сабабдан очликни ҳис қилмаган ҳолда вазн ташлаш кўпроқ самара беради.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page