...

...

FERMER

Албатта, менинг ўзбек статистикасига, янги даврда ҳам, ўтган даврда ҳам ишончим жудаям паст бўлган. Ўзбек бизнеси ва айниқса сиёсий иқтидордагилар ўзбек статистикаси асосида қарор қабул қилсалар, фақат адашадилар. Ҳарқалай, менда шундай қараш шаклланган.


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг баёнотидаги парранда сони 1 миллионга қисқаргани билан боғлиқ фикр мени бироз сергаклантирди. Албатта бу ерда қайси даврга нисбатан парранда сони қисқаргани айтилмаган.

Келинг, расмий статистикага мурожаат қилайлик. 

2020 йил 1 октябрь ҳолатига паррандалар сони 82,4 миллион бўлган.


2021 йил 1 январда паррандалар сони 90,1 миллионга етган. Яъни 3 ойда парранда сони 7,7 миллионга кўпайган. Ахир парранда итбалиқмаску дейишингиз мумкин. Лекин бу ўзбек статистикаси. Давоми янаям қизиқ.


Яна уч ой ўтиб, 2021 йил 1 апрелда паррандалар сони 84,1 миллионтани ташкил этган. Яъни йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондаги паррандалар 6 миллионга қисқариб кетган. Ўлат келганми, нима бало дейишингиз мумкин.


2021 йил 1 июлда паррандаларимиз сони 83,5 миллионта бўлган, яъни яна 600 мингтага камайган.


2021 йил 1 октябрда паррандалар умумий боши 86,2 миллионга етган. Яъни чораклик ўсиш 2,7 миллионтани ташкил этган.

2022 йил 1 январь ҳолатига маълумотлар ҳали очиқлангани йўқ.

Энди айтилган рақам - бош сони 1 миллионга қисқарган паррандаларга қайтамиз. Агар расмий статистикамизга суянсак, охирги 1 йилда парранда сони 3,8 миллионга ошган, охирги чоракни олсак, 2,7 миллионга ошган, йил бошидан олсак эса, 3,9 миллионтага камайган. Мана шунақа статистика. Жудаям ғалати, шундай эмасми???

Бу борада менинг ўзим учун қабул қилган позициям бор. Менинг хусусий фикримга кўра, парранда сони бўйича расмий статистикага умуман ишонмаслик керак. Чунки бу статистика фақат ҳисобот даврларида чиройли ЯИМ ясаш учун шакллантириладиган рақамлардан иборат. Гап фақат парранда сонида эмас, қорамоллар бўйича ҳам шундай ўта кескин қисқариб ва кескин ошадиган ҳолатларни кўриш мумкин.


Отабек Бакиров, иқтисодчи

FERMER канали


Report Page