...

...

AGROBLOGER

Тайланд мумли олмаси кичик ва ўртача катталикда бўлиб, узунлиги тахминан олти сантиметр, чўзинчоқ, қўнғироқча шаклидаги резавордир.

Силлиқ пўстлоғи бинафшарангдан қизил ва оч яшил ранггача, шакли эса бироз қовурғасимон, мум қатламини эслатувчи енгил жилоси бор.

Ушбу резавор ҳақида propozitsiya.com сайти specialtyproduce ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Олманинг пўстлоқости қисми оқиш, намлик даражаси юқори. Меванинг марказ қисмида катта уруғ бўшлиғи мавжуд бўлиб, у йирик, тўқ-жигарранг уруғларни жамлайди.

Тайланд мумли олмаси бироз қарсилдоқ ва серсув, енгил ширали, таъми – Осиё нокининг таъмига ўхшайди. Ушбу турдаги олма баҳорда пишиб етилади.

“Ботаник жиҳатдан Syzygium samarangense деб таснифланувчи Тайланд мумли олмаси 18 метргача ўсувчи йирик тропик дарахтда тўпсимон бўлиб шаклланади. Номига қарамай, у фақат пўстлоғининг рангги ва тузилишига кўра олмага ўхшайди, аслида эса резавордир. Етук дарахт ҳар бир ҳосилдан етти юз фунтгача мева бериши мумкин. Тайланд мумли олмаси, одатда, серсув егулик сифатида сархил ҳолатда истеъмол қилинади», дейди олимлар.

Тайланд мумли олмалари таркибида яллиғланишга қарши хусусиятга эга олеанол кислотаси мавжуд.

«Ушбу резаворни, шунингдек, қовуриш, қайнатиш, соуслар учун консервалаш ёки музқаймоқ, қуймоқ ва француз тостларига солиш мумкин» дейишмоқда селекционерлар.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page