...
AGROBLOGERДнепропетровск вилояти (Украина)нинг Магдалиновский туманидаги «Двипа» МЧЖда 12 гектарлик органик резавор плантациялари мавжуд. Маҳсулотнинг бир қисмини фермерлар Аmazone веб-сайти орқали Европа Иттифоқи ва АҚШдаги истеъмолчиларга сотишга муваффақ бўлишди.
Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали материалларига асосланиб хабар бермоқда.
«Бизнинг тайёр маҳсулот – музлатилган ёки сублимацияланган резаворлардир. Уларнинг бир қисмини музлатиб қўямиз, баъзиларини сублимация қиламиз ва ўзимизнинг «Ахiмса» бренди остида сотамиз. Мисол учун, бу йил Аmazone веб-сайти орқали АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларига бир неча юз килограмм сублимацияланган резаворлар сотилди. Малинага келсак, биз уни ўзимиз эмас, балки трейдер орқали сотамиз», дейди корхона агрономи Богдан Гнатюк.
Корхонадаги 4 гектар ерда малина, қулупнай ва қизил смородина етиштирилади. Бу йил қулупнайдан 40 тонна, малинадан 24 тонна, эндигина мева бера бошлаган смородинадан эса 14 тонна ҳосил олинди.
AGROBLOGER канали