ЬЬььь

ЬЬььь


Шаҳрихон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

#Рағбат

Жорий йилнинг 6 январь куни Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида ҳудудларда “Аёллар дафтари”ни шакллантиришда жонбозлик кўрсатиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ маҳалла ходимлари тақдирланди.

Шаҳрихон туманидаги Бувайдо маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари Момохон Қорабоева ҳам фаолиятидаги самарали меҳнатлари юқори баҳоланиб, вилоят раҳбарининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.


Бугун Шаҳрихон тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, Б.Алимов, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг бўлим бошлиғи А.Ходжаев, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси З.Жабборова ҳамда халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши депутати М.Исақовалар М.Қорабоеванинг хонадонига ташриф буюриб, вилоят, туман ҳокимининг ташаккурини етказдилар. 


Момохон Қорабоевнинг маҳалла тизимидаги кўп йиллик фаолияти, опанинг ёшлардан қолишмайдиган ғайрат, шижоати меҳмонлар томонидан эътироф этилди ва вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.


© Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими расмий саҳифалари


Telegram | Facebook | Instagram

Report Page