...
AGROBLOGER2021 йилда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача йиллик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,4-2,7 даражага юқори бўлди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудуди Марказий Осиёнинг қурғоқчил зонасига киради. Мамлакатнинг тўртдан беш қисми чўл ва ярим чўл ҳудудлардан иборат, жануби-шарқдан ва шарқдан улкан тоғ тизмалари билан ўралган.
Қуёш радиацияси юқори даражада келиши ва атмосфера циркуляцияси континентал иқлимни шакллантириб, ҳаво ҳарорати анча ўзгарувчанлиги билан характерланади ва ёзи иссиқ ва қуруқ, баҳори нам, қиши ўзгарувчан бўлади.
Мамлакат ҳудуди турли ҳаво массаси кириб келиши учун очиқ. Атлантик ва арктик ҳаво массалари шимолдан, шимоли-ғарбдан ва ғарбдан кенг текисликларга кириб келади. Қишда жанубий циклонларнинг илиқ қисмида тропик ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат кескин кўтарилади ва бундан кейин эса кескин пасаяди.
Ёз ойларида чўл ҳудудларининг жуда исиши континентал тропик ҳавони шакллантиради, у ўта қуруқлиги билан ажралиб туради. Ёғингарчилик жуда кам (бир йилда 80-200 мм атрофида), бунда уларнинг ўзгарувчанлиги жуда катта. Орол денгизи ёғингарчилик миқдорига деярли таъсир этмайди, фақат энсиз қирғоқолди зонасида юқори намлик кузатилади.
Маълум қилинишича, охирги ўн йилликда иқлимнинг глобал исиши кузатилмоқда, у атмосферага парник газларни антропоген ташлашлар, шунингдек бошқа иқлимий факторлар натижасидир.
“2021 йилда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача йиллик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,4-2,7 даражага юқори бўлди.
2021 йилда йиллик ёғингарчилик миқдори Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида меъёрдан кам (39-80 фоиз), Хоразм вилоятида меъёр атрофида бўлди”, дейилади маълумотда.
AGROBLOGER канали
kun.uz