...

...

AGROBLOGER

Калий, клетчатка, C ва B6 витаминининг кони ҳисобланган банан истеъмоли соғлиқ учун қанчалик фойдали экани ҳақида Marie Claire нашри маълумот бериб ўтади.

Икки дона бананда қанча миқдорда фойдали минераллар мужассам?

  • 900 мг калий: 24 фоиз;
  • 54 г углевод: 18 фоиз;
  • 2 г клетчатка: 24 фоиз;
  • 28 г шакар;
  • 6 г оқсил: 4 фоиз;

Жами 210 ккал бўлади. Қолаверса, 2 фоиз А витамини, 3 фоиз C витамини, 2 фоиз темир моддаси, 40 фоиз B6 витамини ва 16 фоиз магнийни ўз ичига олади.


Организм калий билан тўйинади

Энергия билан таъминлашдан ташқари, калий юрак уришининг меъёрда бўлиши, шакарни парчалаш учун организмдан ўз вақтида инсулин ажралишига ҳам ҳисса қўшади. Вояга етган инсон учун калийнинг кунлик меъёри 3,500-4,700 мг ҳисобланади. Банан эса юқорида таъкидланганидек калийнинг кони.


Саратон касалликларининг келиб чиқиш хавфи камаяди

Барра сабзавот ва меваларни ўз ичига оладиган парҳез саратон профилактикасида муҳим рол ўйнайди. Бананда эса кансерогенлар салбий таъсирининг олдини олиб, зарарли радикалларга қарши курашишда аҳамиятли бўлган C витамини бисёр. Таркибидаги клетчатка, ҳазм тизими фаолиятини яхшилаб, йўғон ичакда саратон пайдо бўлишининг олдини олади.


Юрак фаолияти яхшиланади

Калий ва натрий баланси юрак саломатлиги учун муҳим саналади. Ўтказилган тадқиқотда кунига 4,069 калий қабул қилган инсонларда юрак ишемик касаллигидан вафот этиш хавфи йўқ деганда 49 фоизга камайиши аниқланган. C ва B6 витамини, клетчаткага бой бўлган банан юрак саломатлигини яхшилайди.


Ҳам мазали, ҳам фойдали

Фойданинг кони саналган банан мазали экани билан ҳам ўзига хосдир. Таркибидаги шакар табиий экани сабаб меъёрдан ошириб юборилмаса, саломатликка салбий таъсир қилмайди. Қолаверса, клетчаткалари ҳазм жараёнига ижобий таъсир қилиб, қондаги қанд миқдори кескин кўтарилишининг олдини олади.


AGROBLOGER канали

daryo.uz


Report Page