...

...

@Jizzax

Тошкентда 28 ёшли ҳайдовчи машина капотида ЙПХ ходимини судраб кетди

Тошкентда ҳайдовчи машина капотида ЙПХ ходимини судраб кетди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.


Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда “Ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 4 январь куни соат 10:15ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳрисабз ва Ўзбекистон овози кўчалари кесишган чорраҳада, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Й.Қосимходжаев “Нексия” русумли, 01 О 412 JB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. Миробод тумани, А.Темур ва С.Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини бошқарган ва ходим автомобиль капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган.

Report Page