...

...




Республикамизда ғалла экинларига 10 дан ортиқ турдаги касалликлар зарар етказади. Улар, қўнғир занг, сариқ занг, ун шудринг, сариқ доғланиш, септориоз, бошоқ фузариози, чанг қоракуя, қаттиқ қоракуя, илдиз чириш, қор ости моғорланиш касалликларидир.


Ушбу касалликлар ичида сариқ занг касаллиги ўта хавфли бўлиб, унинг кенг тарқалиши ва ривожланишига серёмғир ва очиқ ҳавонинг суринкали алмашиб туриши қулай шароит туғдиради, юқори намгарчиликда унинг споралари ўса бошлайди, 2 градус ҳароратда эса ўсимлик тўқимасига киради. Касалликнинг тез тарқалиши ва ривожланиши учун ўртача ҳарорат 8-15 градус бўлганда оммавий кўпайиб, ғалла майдонларига тарқалиб кетади. Қўнғир занг касаллиги бироз юқорироқ ҳароратда яъни 16-22 градусда яхши ривожланади. Кейинги йилларда бир қатор вилоятларда мазкур касалликнинг бундан ҳам юқорироқ ҳароратларда ривожланишига мослашган экотиплари пайдо бўлди. Ҳатто минтақаларда касаллик ўта кучайиб, эпифитотия шаклида тарқалмоқда. Кузги буғдой занг билан зарарланган кузги буғдой ўсимликлари ривожланиши жумладан, яшил тусини сақлаган барг юзаси камаяди, илдизлари заифлашади, озуқа моддалар ва сувни ўзлаштирилиши сусаяди, бўйи паст пояси нозик бўлиб, ётиб қолишга мойиллиги ортади, гуллар бошоқчалар сони камаяди, дон пуч бўлиб қолади ва ялпи ҳосил камаяди.

Республикамизнинг ғалла майдонларида учрайдиган замбуруғли касалликларга қарши самарали усулларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Энг яшхи чоралардан бири аввало касалликка чидамли навларни экиш ҳамда касалликнинг тарқалишини олдини олиш ҳисобланади.Бошоқли дон экинларининг касалликларига қарши кимёвий кураш чоралари ўсимликнинг касалланиш даражаси 5-20 %гача зарарланганда бошланади. Занг касалликлари билан касалланишга мойил бўлган майдонларда профилатик кимёмвий кураш ўтказиш зарур.


Бу касалликларга қарши вақтида самарали кураш тадбирлари ўтказилмаса, фермер ва кластер хўжаликлари тамонидан етиштирилган ғалла ҳосилини 50-60 фоизгача нобуд қилади.



Буғдой гуллаш даврида 40-80% қўнғир занг билан касалланса 25-30%, бошоқ чиқариш даврида тушса 40-50% ҳосил йўқотилади. Ҳаво ҳарорати +2ºС даражадан бошлаб буғдой ўсимлиги танасида қўнғир занг касаллиги ривожлана бошлайди. Агар ҳаво ҳарорати 15-23ºС даража, нисбий намлиги 65-70% бўлса, касаллик ривожланиши учун энг қулай ҳисобланади.

Касаллик белгилари ѐввойи сули, буғдойиқ, райграс каби бегона ўтлар ва ғалла экинлари баргларида думалоқ, сарғиш-қўнғир, чангли ѐстиқчалар ҳосил қилиб пайдо бўлади.

Шу ѐстиқчалар ичида ривожланган споралар бошқа барглар ва ўсимликларга шамол, техника ва бошқалар ѐрдамида ўтади ва об-ҳаво қулай бўлса, бошқа барглар ва ўсимликларга, далаларга кенг тарқалади.

Сариқ занг. Касаллик дон тўлиш даврида тушса 5-10 фоиздан 30-35 фоизгача ҳосилни нобуд қилади. Буғдой байроқ барг чиқариш даврида (бошоқ чиқариш арафаси) сариқ занг билан 50-60% зарарланса, дон ҳосили 45-50% йўқотилади. Сариқ занг касаллиги споралари ҳаво ҳарорати 0ºС бўлиши билан ўсимлик танасида ривожлана бошлайди, унинг авж олиб кўпайиши учун энг қулай ҳарорат 12-23ºС даража ҳисобланади.

Касаллик белгилари аввал бошоқли бегона ўтлар ва бошоқли экинлар баргларида узун, қатор-қатор жойлашган, аниқ кўринишдаги сариқ ѐстиқчалар ҳосил қилиб пайдо бўлади. Аста секин занг касаллиги бутун барг юзасини қоплайди. Баргдаги модда алмашинуви бузилиб, озуқа ҳосил бўлиши кескин камайиб, бошоқдаги дони тўлмай қолишига олиб келади.


бу касалликнинг дастлабки белгилари майсаларнинг баргларида оқ ғубор шаклида, кейинчалик пахтасимон доғ қават ҳосил қилиб пайдо бўлади.

Ёғингарчилик кўп бўлганда ҳавонинг нисбий намлиги 90-99% бўлиб, ҳаво ҳарорати 15-20ºС бўлганда касаллик ривожланиб, жуда тез тарқалади. Касалланган барглардаги замбуруғли қатлам қалинлашиб, кулранг ѐки сарғиш кулранг бўртмачалар ҳосил қилади. Ун шудринг касаллиги тарқалиш даражасига боғлиқ ҳолда ҳосилдорлик 2-3% дан 20-25% гача нобуд бўлиши мумкин.



Буғдой баргларида аввал кичкина, думалоқ, сарғиш қўнғир, кейин катта доғлар кўринишида ривожланиб тарқалади. Ҳавода нисбий намлик 100% бўлиб, ҳарорат 20-25ºС даражани ташкил этса, замбуруғлар тез ривожланиб тарқалишига қулай шароитни вужудга келтиради ва майсаларга кучли зарар етказади. Касаллик эрта тарқалганда ҳосилдорлик 20-40% гача камаяди.



Манба: «Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари»- Сулаймонов Ботир Абдушукирович, Болтаев Ботир Сафарович, Тиллаев Рихсивой Шамахамадович,

Абдуалимов Шухрат Хамадуллаевич

| Youtube | Веб сайт | Telegram |

Report Page