...

...

AGROBLOGER

Куз-қиш ойларида Андижон вилояти Марҳамат туманида бўлсангиз, йўллар четидаги тут дарахтлари «бели»га похолдан «белбоғ» тақилганига кўзингиз тушади.

Kun.uz мухбири нима сабабдан шундай қилиниши билан қизиқиб, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, агроном Турсунали Алиқуловга мурожаат қилди.

«Тутга похол боғлаш ота-бобомиздан қолган удум бўлиб, ҳозирда профилактик тадбир вазифасини ўтайди. Барчага маълум, қишда кўплаб ҳашаротлар, шу жумладан зараркунандалар ҳам тут дарахтлари танасида қишлайди.


Агар тутга бир метр баландликда похол боғлаб қўйилса, зараркунандалар унинг орасига кириб олиб, қишни ўша ерда ўтказади. Баҳорда эса похолларни йиғиштириб, чеккароқ жойда ёқиб юборилса, зараркунандалар қирилиб кетади.

Шу тариқа, тут дарахтларига зараркунандалар томонидан зиён етказилиши 25 фоизга камайтирилади», – дейди Турсунали Алиқулов.

Қайд этиш жоиз, Марҳамат туманида пиллачилик бўйича ўзига хос мактаб бор – марҳаматлик пиллакорлар ҳар йили чиллаки хирмондан юқори ҳосил оладилар.

Бундан ташқари, тумандаги тут етиштирувчи деҳқонлар томонидан «Марҳамат» ва «Марҳамат 2011» номли янги тут навлари яратилган.


Элмурод Эрматов,kun.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page