ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
СТИВ ЖОБС: ҲАМКОРЛИК ТАЛАБ ЭТИЛАДИ.
Жобснинг севимли иборалари: «самарали ҳамкорлик», «яхлит ёндашув» ва «умумий режа» бўлган.
Бошқа компанияларда маҳсулот босқичма-босқич муҳандислардан кейин дизайнерларга берилади, ишлаб чиқарувчилардан кейин тарқатувчиларга ўтади. Apple компаниясида эса барча бўлимлар бир вақтнинг ўзида бир лойиҳа устида ишлайдилар. Худди шу қоида ишчи ёллашда ҳам қўлланилган. Номзодлар нафақат тегишли бўлим раҳбарлари билан, балки ҳамкорликда иш олиб борувчи бошқа бўлим раҳбарлари билан ҳам суҳбатдан ўтиши керак бўлган. Шундан сўнг номзодни ишга олиш ёки рад жавоби берилиши биргаликда ҳал қилинган.
Apple компаниясида баъзи йирик компанияларда бўлгани каби бюрократия йўқ эди. Жобс Apple компаниясини ярим автоном бўлинмаларга ажратмаган. У барча ишчиларни ўзи назорат қилиб, уларни умумий мақсадларга эга бўлган бутун бир жамоа бўлишини таъминлашга ҳаракат қилган. Бир томондан, бундай назорат Жобснинг авторитаризмининг намойиши эди, бошқа томондан, барча қарорлар тезкорлик билан, кераксиз муҳокамалар, ёзишмалар, учрашувлар, йиғилишлар ва келишувларсиз қабул қилинган.
Жобс лойиҳа устида ишлаш жараёнида келажакдаги маҳсулотга бор меҳрини берар эди. Ундан ўрнак олган бутун жамоа ҳам яратилаётган маҳсулотни мукаммал бўлиши учун бор билим ва кучларини берар эдилар.
iPodнинг муваффақиятидан сўнг, Microsoft компанияси Zune плейерини яратди, аммо бу компаниянинг энг муваффақиятсиз лойиҳаси бўлиб чиқди. Жобс рақобатчиларнинг муваффақиятсизлигини Microsoft жамоаси мусиқа ва санъатни ёқтирмаслиги билан изоҳлаб:- «Биз ғалаба қозондик, чунки биз мусиқани жуда яхши кўрамиз. Биз iPodни ўзимиз учун яратдик. Сиз ўзингиз, энг яқин дўстингиз ёки қариндошингиз учун бирон бир нарса қилсангиз, қўлингиздан келганича ҳаракат қиласиз. Агар қилаётган нарсангизни яхши кўрмасангиз, қўшимча вақт кетказишга ҳаракат қилмайсиз, дам олиш кунлари ишламайсиз ва ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламайсиз»,- деган эди.
«Ўзингиз хоҳлаган маҳсулотни яратишингиз керак»
Стив Жобс


Report Page